Туркманистон ва Афғонистон икки давлат темир йўл ходимларидан иборат қўшма қўмита тузишни режалаштирмоқда, деб хабар берди Pajhwok Afghan News.
“Юк ташиш ҳажмини ошириш, савдогарларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва томонлар ўртасидаги мувофиқлаштиришни яхшилаш мақсад қилинган”, — дейилади хабарда.
Ашхободдаги музокараларга Афғонистон темир йўллари департаменти раҳбари Бахту Раҳмон Шараф бошчилик қилган.
Экспертларнинг “Дарё”га маълум қилишича, Ашхобод Туркманистон—Афғонистон—Тожикистон (ТАТ) темир йўли қурилиши орқали Хитой бозорларига, у ердан эса Осиё-Тинч океани минтақасига чиқишга умид қилмоқда.
Афғонистон чегараларигача темир йўл линияларини қуриб бўлган Туркманистон эндиликда Афғонистоннинг Акина ва Ҳирот шаҳарларига рельс ётқизиш вазифасини ўз зиммасига олди.
Афғонистон Туркманистон, Озарбайжон, Грузия ва Туркия орқали Европага Лапис Лазули халқаро транзит лойиҳасида ҳам иштирок этмоқда.
Афғонистоннинг Турғунди шаҳридан юклар темир йўл орқали Каспий бўйидаги Туркманбоши портига жўнатилиши кутилмоқда.
Эзиз Бояров
Изоҳ (0)