Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) энергетика компанияси Туркманистоннинг Ҳирот вилоятида “Нур-ул-Жеҳад” лойиҳасини амалга оширишдаги иштироки тўғрисида протокол имзоланганини хабар қилди.
Туркманистоннинг халқаро энергетика лойиҳалари директори Мурод Ортиқов Кобулда DABS раҳбарияти билан беш кунлик музокаралар олиб борди.
“Керакли жиҳозлар тақдим этиш, иш жараёнини тезлаштириш масалалари муҳокама қилинди”.
Ушбу лойиҳа Нур-ул-Жеҳад подстанциясининг қувватини 110 киловолтдан 220 киловолтгача оширишни назарда тутади.
Мутахассисларнинг “Дарё”га маълум қилишича, ўтган йилларда Ашхобод ўз маблағлари ҳисобидан Имомназар-Андхой, Серхетобод-Ҳирот ва Рабаткашон-Калайнау ҳамда Мозори Шариф шаҳри йўналишида Туркманистон-Афғонистон электр тармоқларини қурган.
Бу йўналишларнинг барчаси Туркманистон-Афғонистон-Покистон (ТAP) электр узатиш линияси лойиҳаси концепциясига мос келади. Турли ҳисоб-китобларга кўра, транзит хизматлари Афғонистон ғазнасига ҳар йили 100 миллион доллардан кўпроқ даромад келтириши мумкин.
Азиз Бояров
Изоҳ (0)