Россиянинг Тожикистондаги элчиси “ТАСС” ахборот агентлигига берган интервьюсида “Толибон” ҳозиргача чегараларини қўриқлай олмаганини айтди.
2023 йилда “Толибон” ҳукмронлик қилаётган Афғонистондан экстремистлар Тожикистонга ўтишга бир неча бор уринган. Аммо улар тожикистонлик чегарачилар томонидан қайтарилган ёки зарарсизлантирилган.
Дипломатнинг қўшимча қилишича, Россия ўз иттифоқчилари, жумладан Тожикистонга қарши ҳалокатли ҳужумларнинг олдини олиш учун қўлидан келганини қилади.
“Толибон”нинг Афғонистонга қўшни давлатлар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ваъдаларида ҳеч қандай олдинга силжиш кўрмаяпмиз, — деди Россия дипломати
Аввалроқ Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида “Тожикистоннинг Афғонистон билан жанубий чегарасини барқарорлаштириш” лойиҳаси доирасида Тожикистон Чегара қўшинларининг 84 нафар зобитини ўқитгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)