Тошкентда 11 ойда автобуслар иштирокида 94 та ЙТҲ юз берган. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” бошқарув раиси Анвар Жўраев иштирокида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.
Унда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқарма бошлиғи Рафиқжон Жалилиов, автобус саройи филиаллари раҳбарлари ва ҳайдовчилар ҳам иштирок этган.
Йиғилишда автобуслар билан содир бўлган ЙТҲларнинг келиб чиқиш сабаблари, хусусан, автобус ҳайдовчиларининг айби билан содир этилган 34 та йўл-транспорт ҳодисалари таҳлили ҳамда йўл ҳаракати қоидалари бузилиши оқибатида ҳайдовчиларга келган жарима қарорлари (видеолари) акс этган лавҳалар намойиш этилган.
Бундан ташқари фуқаролар ва йўловчилардан келиб тушаётган танқидий мурожаатлар (ижтимоий тармоқлар ва ишонч рақами орқали) ҳам ўрганилиб, ҳайдовчи ва чиптачиларнинг йўналишда йўловчилар билан хушмуомалада бўлишлари, йўловчи ташиш қоидаларига қатъий амал қилишлари ҳаракат давомида телефондан фойдаланмасликлари юзасидан алоҳида кўрсатмалар берилган.
Изоҳ (0)