Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида автобус ва юк машинаси тўқнашди. “Тошшаҳартрансхизмат” ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, 29 ноябрь куни соат 06:50 ларда 132-сонли йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи А.С бошқарувидаги Mercedes-Benz русумли автобуси Янгиҳаёт тумани, Бинокор кўчаси бўйлаб “Тошкент” МФЙ томонга ҳаракатланиш учун орқага қайрилаётган вақтда, Бинокор кўчасининг қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган MAN русумли юк автомобили келиб урилган.
Дастабки маълумотга кўра, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида уч нафар автобус йўловчиси енгил тан жароҳати олган, автобус ва юк автомобили техник шикастланган.
Изоҳ (0)