Тошкентда автобус бошқариш вақтида телефондан фойдаланиш ҳолати юзасидан рейд бўлиб ўтди.
11 декабрь куни “Тошшаҳартрансхизмат” бошқарув раиси Анвар Жўраев томонидан ўтказилган назорат тадбири давомида 7 нафар ҳайдовчи автобусни бошқариш вақтида уяли алоқа воситасидан фойдалангани аниқланди.
Йўл ҳаракати қоидалари ва ички меҳнат тартиб қоидалари қўпол равишда бузилгани сабабли 89, 135, 44, 43, 35, 46 ва 53-рақамли автобусларни бошқариб келган ҳайдовчилар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
“Тошшаҳартрансхизмат” йўловчилардан автобус ҳайдовчисининг телефондан фойдаланганига гувоҳ бўлган тақдирда, 1062 ишонч телефонига мурожаат қилишни ёки Instagram’да компаниянинг @toshbus саҳифасини белгилаган ҳолда қоидабузарлик содир этаётган ҳайдовчи ҳақида пост ёки сторис қўйишни сўради.
Изоҳ (0)