Тошкент шаҳар Яккасарой туманида йўловчи автобуси ва икки машина ўртасида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, ҳолат 26 май куни соат 14:00 ларда Яккасарой тумани Шота Руставели — Чўпон ота кўчалари кесишган чорраҳада содир бўлган. 1996 йилда туғилган М.С. бошқарувида бўлган Spark, 1998 йилда туғилган Ф.А. бошқарувида бўлган Nexia-3, 1981 йилда туғилган У.А. бошқарувида бўлган Кинглонг автобуси иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида Spark ҳайдовчиси М.С. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)