Тошкентнинг Олмазор туманида йўловчи автобуси ва Cobalt иштирокида ЙТҲ юз берди.
Пойтахт ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати берган хабарга кўра, воқеа 7 май куни соат 13:50 ларда Олмазор тумани Келес йўли—Сағбон кўчалари кесишган чорраҳасида содир бўлган.
Saz Le-60 русумли автобусни 1985 йилда туғилган Б.С., Cobalt’ни 1974 йилда туғилган З.З. бошқариб кетаётган бўлган. ЙТҲ натижасида иккала ҳайдовчи тан жароҳати олган. Ҳодиса юз берган вақтда автобусда йўловчилар бўлганми, йўқми — аниқлик киритилмаган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)