Енгил атлетика бўйича мустақил антидопинг органи (AIU) бир қанча спортчиларни мусобақалардан четлатди.
Ташкилотнинг баёнотига кўра, Марокаш, Колумбия, Боливия, Италия каби мамлакатлардан бир нафардан, Кениядан эса 3 нафар спортчи мусобақалардан четлатилган.
Шунингдек, ўзбекистонлик енгил атлетикачи Ситора Ҳамидова ҳам вақтинча дисквалификация қилингани маълум бўлди. Ситора таркибида деҳидрохлорометил — тестостерон, ҳептаминол, октодрин бўлган модда истеъмол қилгани аниқланган.
Қайд этиб ўтиш жоиз, 34 ёшли спортчи 10 минг метр масофани 31:57,42 натижа билан босиб ўтиб, Ўзбекистон рекордини ўрнатган.
Изоҳ (0)