“Ювентус” ярим ҳимоячиси Пол Погба допинг-тест топширди.
АNSA нашрининг хабарига кўра, туринликлар ярим ҳимоячиси тестостерон учун топширган допинг-тести ижобий натижа берган.
Футболчи 4 йилга футболдан четлатилиши мумкин.
30 ёшли футболчи жорий мавсум 2 та ўйинда майдонга тушди. Погба ўтган мавсумнинг катта қисмини жароҳат сабабли ўтказиб юборганди.
Изоҳ (0)