Франциялик футболчи Пол Погба 4 йилга футболдан четлатилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 20 август куни туринликлар ярим ҳимоячиси тестостерон учун топширган допинг-тести ижобий натижа берган. Такрорий тест натижаси ҳам дастлабкиси каби бўлган. Шу тариқа Погба футболдан вақтинча четлатилганди.
Sky Sports нашрининг хабарига кўра, антидопинг прокуратураси футболчини 4 йилга дисквалификация қилинишини сўрамоқда.
Полнинг “Ювентус” билан шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган. 30 ёшли футболчи жорий мавсум 2 та ўйинда майдонга тушди. Погба ўтган мавсумнинг катта қисмини жароҳат сабабли ўтказиб юборганди.
Изоҳ (0)