Uzbekistan Airports Ўзбекистон халқаро аэропортларида қолдирилган парвозлар бўйича маълумот берди.
Маълум қилинишича, Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY9829 (Наманган—Екатеренбург) рейсининг учиши Тошкент вақти билан соат 14:00 га қолдирилган. Шунингдек, Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY9807 (Наманган—Нижневартовск) рейсининг учиши Тошкент вақти билан соат 22:30 га қолдирилган.
Бундан ташқари, Flynas авиакомпаниясининг HY699 (Жидда—Ўш) рейси манзил аэропортдаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Тошкентдаги муқобил аэродромга қўнишни амалга оширган.
Panorama Airways авиакомпаниясининг 5P361 (Тошкент—Мадина) рейсининг учиши техник сабабларга кўра Тошкент вақти билан соат 14:00 га қолдирилган.
Аввалроқ Қуюқ туман сабабли Ўзбекистондаги айрим аэропортлар фаолияти чеклангани тўғрисида хабар берилганди. Хусусан, Иркутск—Фарғона йўналиши бўйича рейсни амалга ошираётган S7 Airlines самолёти ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Наманган аэропортидаги муқобил аэродромга қўнган.
Изоҳ (0)