Фарғона халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити (кучли шамол) туфайли Uzbekistan Airways авиакомпанияси рейси Наманганга йўналтирилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.
“Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY81 (Тошкент—Фарғона) рейси экипажи Намангандаги муқобил аэродромга йўл олишга қарор қилди”, — дейилади хабарда.
Самолёт соат 09:12 да Наманган аэропортига қўнган.
Аввалроқ Москва—Тошкент рейсини амалга ошираётган самолёт Урганчга шошилинч қўнганди. Бунга 1978 йилда туғилган йўловчи самолёт бортида вафот этгани сабаб бўлган. Август охирларида эса Ўзбекистондан учган учта самолёт Москвага қўна олмай, захирадаги аэропортларга йўналтирилганди.
Изоҳ (0)