Индонезиядаги Марапи вулқонининг отилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 13 кишига етди. Бу ҳақда Паданг қидирув-қутқарув хизмати раҳбари Абдул Малик маълум қилди.
Индонезия расмийлари 3 декабрь, якшанба куни тушдан кейин Марапи вулқони отилиши оқибатида 75 нафар алпинист қамалиб қолганини маълум қилганди. Уларнинг 49 нафари муваффақиятли эвакуация қилинган.
Маликнинг айтишича, 10 нафар алпинист ҳамон бедарак йўқолган, қутқарувчилар ҳозиргача жами 52 кишини эвакуация қилишга муваффақ бўлган.
Қутқарув операциясига давом этаётган вулқон фаоллиги ва ноқулай об-ҳаво шароити тўсқинлик қилмоқда.
Изоҳ (0)