Марк-Андре тер Штеген йил охиригача “Барселона” сафида майдонга туша олмайди.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи ўртасида дарвозабон Германия терма жамоаси базасида жароҳат олиб, Каталония клубига қайтган ва шундан буён бирорта ўринда майдонга тушмади.
“Барселона” мураббийлар штаби клуб тиббий хизмати ходимлари билан кўришиб, тер Штеген борасида гаплашади. Катта эҳтимол билан посбон операция қилинади, дея хабар бермоқда АS.
Агарда немис дарвозабони операция қилинса, 4-6 ҳафтага сафдан чиқади.
“Барселона” жамоаси Ла Лига жадвалида 34 очко билан 3-ўринда бормоқда. Қайд этиб ўтиш жоиз, “Атлетико”га қарши баҳсда тер Штегеннинг ўрнига майдонга туширилган Инаки Пеня жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди.
Изоҳ (0)