Бутунжаҳон таэквондо ассоциацияси спортчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.
Ушбу рейтинг якунларига кўра, кучли бешликка кирган спортчиларга Париж Олимпиадаси учун лицензия тақдим этилади.
Ўзбекистонлик таэквондочи Улуғбек Рашитов (-68 кг) лицензиясига эга чиқди.
Рашитов ўз вазнида 1-ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистон спорт делегациясининг Париж Олимпиадаси учун лицензиялари сони 17 тага этди.
Изоҳ (0)