France Football нашри Лев Яшин соврини учун номзодлар рўйхатини эълон қилди.
Лев Яшин соврини йилнинг энг яхши дарвозабонига топшириладиган мукофот ҳисобланади. 2022 йилда ушбу соврин “Реал” посбони Тибо Куртуага берилганди.
2023 йилда соврин учун Тибо Куртуа (“Реал”), Яссин Буну (“Севилья”/“Ал-Ҳилол”), Майк Менян (“Милан”), Марк-Андре тер Штеген (“Барселона”), Эдерсон (“Манчестер Сити”), Андре Онана (“Манчестер Юнайтед”), Аарон Рэмсдейл (“Арсенал”), Эмилиано Мартинес (“Астон Вилла”), Доминик Ливакович (“Фенербаҳче”) ва Брис Самба (“Ланс”) каби киперлар кураш олиб боради.
Ғолиб номи 30-октябрь куни аниқланади.
Изоҳ (0)