Туркиянинг Анталя шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги бўлиб ўтмоқда.
Кубок баҳсларининг навбатдаги босқичи Ўзбекистон терма жамоаси учун ажойиб якунланди. Жамоавий дастурдаги беллашувларда қизлар ҳам, йигитлар ҳам дунёнинг кучли жамоаларини мағлуб этиб, олтин медалларни қўлга киритди.
Халқаро қиличбозлик федерацияси томонидан ўз йўналишларида дунёнинг энг кучли жамоаси деб эътироф этилган ўзбекистонлик йигитлар мусобақа давомида Грузия, Германия, Украина ва финалда Туркия жамоаларини мағлубиятга учратди.
Қизлар эса Болгария, Польша ва Италия термаларига имконият қолдирмади.
Изоҳ (0)