• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    “Стипендиялар ошмаганига 2,5 йил бўлди” — иқтисодчи бюджет сарфи билан боғлиқ муаммо ҳақида гапирди

    Ўзбекистонда электр ва газ ишлаб чиқарилган нархидан арзон сотилгани боис ўртада юзага келган камомад давлат бюджети ҳисобидан қоплаб келинади. Масалан, 2023 йилда шундай харажатлар учун бюджетдан қарийб 18 триллион сўм субсидия ажратиш белгиланган. Иқтисодчи Отабек Бакиров YouTubeъдаги чиқишида мазкур харажатлар ўрнига тўғри бозор қоидаларини жорий этиш кераклиги, газ нархидаги тафовутни қоплаш пулларини соғлиқни сақлаш, стипендия, пенсия ва нафақаларга тўлаш фойдалироқ бўлиши зарурлиги тўғрисида фикр билдирди.

    Отабек Бакиров
    Фото: видеодан кадр

    Отабек Бакировнинг айтишича, газ нархи бизнес учун қиммат бўлиши лозим.

    “Қайси бизнес тўловга лаёқатли бўлса, ўша газ сотиб олиши керак. Масалан, цемент заводининг ускуналари янги, энерготежамкор бўлса, унга газ 4 000 сўмдан сотилса ҳам, манфаатли. Агар ускуналари эскирган, экологияни бузадиган ва энергетик самарадорлиги бўлмаса, эртага у ишлаб чиқарган маҳсулот қимматга айланади. Ўз-ўзидан унинг учун газ ишлатиш самарали бўлмайди.

    Баҳор келса, ҳаммага қуёш панеллари ўрнатларинг, деган кампания бошланади. Қиш келса, кўмирга ўтларинг, дейилади. Аслида униси ҳам, буниси ҳам зиёнли. Бизнесга сигналларни амалдорлар эмас, нарх бериши керак. Бизнес эса альтернативни ўзи ҳисоблаши керак. Бу тадбиркорни панел ўрнацам қанчага тушади, кўмир ёқсам маҳсулот таннархи неча пул бўлади ёки газда қанчага тўғри келади, деган танловга ундайди. Ва биз хойлаймизми- йўқми, бозорга қараб қадам босишни бошлаймиз.

    Ундан ҳам муҳими — давлат ўзининг бюджет маблағларини энергетикадаги нарх фарқини қоплашга сарфламайди, пенсия, стипендия, нафақага йўналтиради. Шу ўринда айтиб кетай, стипендиялар ошмаганига 2,5 йил бўлди. Нега? Чунки бюджетда имконият йўқ. Биз ижтимоий соҳалар таълим, тиббиёт, пенсия, стипендияларга сарфлашимиз мумкин бўлган маблағларни энергетика нархидаги фарқни қоплашга сарфлаяпмиз. Шу мени ҳаддан ташқари оғринтиради, қийнайди”, —деди Отабек Бакиров.

    Иқтисодчининг фикрича, сув хўжалиги учун қилинаётган ортиқча харажатлар ҳам бюджет сарфи ошишига олиб келмоқда.

    “Бу йил харажатлар ортиқча бўлган йўналишлардан бири сув бўлди. Яъни бюджетдан сув хўжалиги учун 8,5 триллион сўм сарфланмоқда. Йиғилган солиқларимиз эса 900 миллиард сўмга ҳам етмайди. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги сувнинг 95 фоизини, бошқа соҳалар 5 фоизини (саноат ҳам киради) истеъмол қилади, ичимлик суви эса 1 фоизга тўғри келади. Тўғри, ичимлик суви қайта ишлангани учун унинг таннархи юқори. Лекин саноат учун ишлатиладиган 1 кубометр сув учун шартли равишда 80 сўм тўлаётган бўлсангиз, сиз ҳеч қачон сув тежамкор ускуналарни олиб келиб, ўрнатмайсиз. Чунки бу (арзон нарх — таҳр.) сизга сигнал бермайди.

    Хатто фермерлар еридан пахта олиш бўйича харажатларининг рўйхатига сувни қўшмайди (арзон бўлгани учун — таҳр.). Бир гектар ерни суғориш учун кетадиган сув нархи 10 000 сўмга ҳам етмайди. Ўзбекистон шунақа мамлакатки, сувини бир жойдан иккинчи жойга ҳайдаш учун насослардан фойдаланади. Йилига тахминан 8 миллиард кВт/соат электр энергияси фақат насослар учун ишлатилади. Бу ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 10 дан 1 фоизини насосларга сарфлаймиз, дегани. Ва қишлоқ хўжалигида насослардан фойдаланиш ва электр сарфи янада ошиб бормоқда. Чунки бу ҳам имтиёзли тарифда”, — деди Отабек Бакиров.

    Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 октябрь санасидан Ўзбекистонда бизнес учун газ ва электр энергияси нархлари оширилди. Бироқ аҳоли учун нархлар ўзгармади.

    2022 йилда ҳукуматнинг “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинганди. Ҳужжатда электр энергияси ва табиий газ нархларини ижтимоий норма асосида белгилаш ва ошириш назарда тутилганди. Яъни аҳоли учун 1 кВт/соат электр энергияси истеъмоли ойига 250 кВт/соатгача — 325 сўм, 250 кВт/соатдан юқори ҳар 1 кВт/соат учун — 650 сўм этиб белгилаш режаси очиқланган. Аммо мазкур қарор қабул қилинмаган.

    28.11.2023, 15:20   Изоҳ (0)   9861
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Аҳолига пенсия тайинлашда муҳим ўзгаришлар бўлади” — Пенсия жамғармаси вакили билан суҳбат 

    27.11.2023, 19:26

    Бозорлардаги янги нархлар: узум яна қимматлашди, гўштнинг килоси 70 минг сўмгача

    27.11.2023, 14:45

    “Европа ўзбекистонлик экспортчиларга бож имтиёзлари беришда давом этади” — Ўзбекистон учун “GSP+” муддати узайтирилди

    23.11.2023, 21:25

    “Заправкаларга газ етказишни 30 фоиз қисқартирамиз” — вазир аномал совуқ келса, газ қандай тақсимланишини айтди

    23.11.2023, 13:44

    “Бу тақчиллик эмас”. Энергетика вазири заправкаларда бензин етишмаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

    22.11.2023, 19:15

    Аномал совуқ такрорланса, электр ва газ яна тақчил бўладими? Энергетика вазири жавоб берди

    22.11.2023, 17:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя



    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда



    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Австрияда 400 га яқин йўловчи қоронғи туннелда 6 соат қолиб кетди

    Дунё | 27 июл, 17:50

    “Реал Мадрид” 5 нафар футболчи бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр

    Спорт | 27 июл, 17:46

    Таиланд ва Камбожа ўртасидаги тўқнашувлар Трамп воситачилигига қарамай давом этмоқда

    Дунё | 27 июл, 17:06

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг пастлиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 27 июл, 16:38

    “Қўшни давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш лозим” — Эрон президенти 

    Дунё | 27 июл, 15:48

    Левандовски келажаги борасида гапирди

    Спорт | 27 июл, 15:25

    Ислом Махачев навбатдаги жанги санасини эълон қилди

    Спорт | 27 июл, 15:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.