• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Аномал совуқ такрорланса, электр ва газ яна тақчил бўладими? Энергетика вазири жавоб берди

    Бугун, 22 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг “Ҳукумат соати”да энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик тўғрисида ҳисобот берди.

    Жўрабек Мирзамаҳмудов
    Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

    Вазирнинг айтишича, жорий куз-қиш даврида Ўзбекистонда электр энергиясига бўлган талаб 45 миллиард кв/соатга етиши кутилмоқда. Бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 3,5 миллиард кв/соатга кўп дегани.

    “Ушбу талабни қондириш учун жами 42,6 миллиард кв/соат электр энергияси ишлаб чиқариш режалаштирилган. Бунинг учун ИЭСларга 8,5 миллиард кубометр табиий газ (кунига 46,6 миллион кубометрдан), 2,9 миллион тонна кўмир (кунлик 15 минг тонна) етказиб берилади. Кўмирнинг 1,1 миллион тоннаси импорт ҳисобидан етказилади. Шунингдек, кунига 2500 тонна мазут етказиш кўзда тутилган. Қўшни давлатлардан 5,2 миллиард кв/соат электр энергияси импорт қилиниши режалаштирилган”, — деди вазирлик раҳбари.

    Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг таъкидлашича, ўтган йилги аномал совуқ пайтидаги газ тақчилликлари ҳисоб-китоб қилинган. Агар худди шундай об–ҳаво такрорланса, қандай чора кўрилиши аниқ белгилаб олинган.

    “Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, январнинг энг совуқ кунларида кунлик 273-280 миллион кв/соат электр истеъмоли кутилмоқда. Шундан 253-255 миллион кв/соатини ишлаб чиқариш ҳисобидан таъминлаймиз. Қолган 19,4 миллион кв/соати импорт қилинади. Агар дефицит мавжуд бўлса, аввало уни электр энергияси экспортини кунига 6 миллион кв/соат қисқартириш ҳисобидан қопланади. Шу билан бирга, мазут ёқилғиси сарфини кунига 10 минг тоннагача ошириб, қўшимча 10 миллион кв/соат электр энергияси ишлаб чиқариш ҳисобига ҳамда электрни иқтисод қилиш орқали кунига ўртача 12 миллион кв/соат энергияни тежаш ҳисобига қопланади. Бунда 838 та истеъмолчилар юкламасини тунги режимга ўтказиш ҳисобига тиғиз вақтларда 1450 мегаватт қувватни бўшатиш имконияти пайдо бўлади”, — деди у.
    Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

    Вазир сўзи давомида табиий газга бўлган талабни қондириш борасида бажарилган ишлар тўғрисида ҳам гапирди. Унинг маълум қилишича, куз-қиш даврида республикада табиий газга бўлган талаб 28 миллиард кубометрни ташкил этиши (2022 йилгидан 2,5 миллиард кубометр кўп) кутилмоқда.

    “Ушбу талабни қоплаш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 16,2 миллиард кубометр, хорижий ва қўшма корхоналар томонидан 10 миллиард кубометр табиий газ қазиб чиқариш таъминланади. Хабарингиз бор, эришилган келишувларга асосан, қўшни давлатдан ҳамда шимолдан қўшимча газ импорт қилиб, ички бозорга йўналтиришни таъминлаяпмиз. Қишга тайёргарлик доирасида ер ости омборларида 3,5 миллиард кубометр табиий газ захираси яратилди”, — дея таъкидлади вазир.

    Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг қўшимча қилишича, Ўзбекистонда ўтган йилги аномал совуқ даврида кунига 21,6 миллион кубометр газ тақчил бўлган.

    “Шунинг ўрнини қоплаш манбалари бўйича аниқ ҳисоб-китоблар қилинди. Энг аввало, ер ости газ сақлаш омборларидан ўтган йили кунлик 18–20 миллион кубометр табиий газ олинган бўлса, бу йил кунига 35–40 миллион кубометргача олиш имкони яратилди. Аномал совуқ кунлари GTL заводига 5 миллион кубометр газ беришни қисқартирамиз. Шу билан бирга, заправкаларга ҳам газ беришни 30 фоизга қисқартириш ҳисобидан газ дефицити қопланади. Бу фақатгина аномал совуқ кунларга режалаштирилган”, — деди энергетика вазири.

    Маълумот учун, Ўзбекистонда 287 та газ конлари бўлиб, шундан 123 таси “Ўзбекнефтгаз” тасарруфида. Мамлакатдаги умумий газ захираларининг ҳажми 1,8 триллион куб метр. Шундан 50 фоизи — 900 миллиард куб метри “Ўзбекнефтгаз” конларидаги газ захиралари ҳисобланади.

    22.11.2023, 17:45   Изоҳ (0)   17048
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Россия газини сотиб олади. Энди газ танқис бўлмайдими?

    19.06.2023, 19:49

    Жўрабек Мирзамаҳмудов Россиядан сотиб олинадиган газ нархи ошкор қилинмаслигини айтди

    08.07.2023, 14:21

    Ўзбекистондаги жами газ захиралари қанчалиги айтилди

    30.08.2023, 20:33

    Бозорларда нархлар ошишда давом этмоқда: бу гал булғор қалампири ва қовун кескин қимматлашди

    22.11.2023, 14:55

    Ўзбекистонда пенсияни бир туридан бошқа турига ўзгартириш тартиби маълум қилинди

    22.11.2023, 11:05

    Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашда нималар ўзгармоқда? Мутахассис билан суҳбат

    19.11.2023, 09:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.