Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасининг 5-турида “ОКМК” 27 ноябрь, душанба куни “Ал-Иттиҳод”га қарши баҳс олиб боради.
Учрашув олдидан жамоалар бош мураббийлари матбуот анжуманида иштирок этди.
Жуда катта жамоага қарши майдонга чиқамиз. Бу Олмалиқ шаҳри учун тарихий кун. Биласиз, 4-турдан кейин гуруҳдан чиқиш имкониятини тўла йўқотдик. Шу сабабли йигитларда ҳеч қандай босим йўқ.
Йўқотишларга келадиган бўлсак, Рубен Санчез ва Шоҳруҳ Гадоев жароҳат туфайли бизга ёрдам бера олишмайди. Акром Комилов эса дисквалификация қилинган.
Бундай катта номларни керак бўлса, пул тўлаб ҳам олиб келолмайсиз. Биз ўз меҳнатимиз эвазига буни уддаладик. Стадионга мухлисларнинг катта оқими кутиляпти. Уларнинг олдида ёпиқ ўйин кўрсацак ярашмайди. Бензема ёки қайсидир футболчини персонал равишда ёпишга эмас, жамоавий футбол кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
Миржалол Қосимов, “ОКМК” бош мураббийи
Ўйин учун керакли тайёргарликлар кўрилган. Бу биз учун муҳим баҳс. Майдонда боримизни беришга ҳаракат қиламиз. Иш бошлаганимга кўп бўлмади. Шунга қарамай, жамоа билан тактик ва жисмоний жиҳатдан ўз стратегияларимизни аниқлаб олганмиз. Футболчиларнинг барчаси юқори даражада.
Марсело Галярдо, “Ал-Иттиҳод” бош мураббийи
Эслатиб ўтамиз, “Ал-Иттиҳод” C гуруҳи етакчиси бўлиб турибди. Жамоа 4 турдан сўнг 9 очко жамғарган. “ОКМК” эса 4 та ўйиннинг барчасида мағлуб бўлди.
Изоҳ (0)