Футбол бўйича Ўзбекистон Кубоги финалида “Насаф” ва “ОКМК” жамоалари 12 ноябрь, якшанба куни ўзаро тўқнаш келди.
Қаршининг “Марказий” стадионида бўлиб ўтган финал баҳсининг биринчи бўлимида дарвозалар ишғол этилмади. Иккинчи бўлимда эса олмалиқликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. 71-дақиқада Жавоҳир Сиддиқов ушбу пенальтини аниқ амалга оширди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва қаршиликлар Ўзбекистон Кубоги ғолибига айланди.
Ўзбекистон Кубоги
Финал
12 ноябрь, якшанба
“Насаф” – “ОКМК” 1:0
Гол: 1:0 — 71 Сиддиқов (пенальти)
“Насаф”: 35. Абдувоҳид Неъматов, 2. Алибек Давронов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Акмал Мозговой, 8. Зафармурод Абдираҳматов, 9. Жавоҳир Сиддиқов (70. Жамбули Жигаури, 80), 17. Суҳроб Нуруллоев (99. Азизбек Амонов, 60), 19. Матеус Лима Круз (Андрес Чавез, 90+5), 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров (Дониёр Нарзуллаев, 90+5), 88. Марко Станоевич (18. Баҳром Абдураҳимов, 60).
“ОКМК”: 1. Ботирали Эргашев, 2. Акрамжон Комилов, 3. Сардор Раҳмонов, 4. Миржамол Қосимов, 7. Дилшод Аҳмадалиев, 10. Хуршид Ғиёсов (19. Муҳаммаданас Ҳасанов, 80), 15. Ойбек Рустамов, 17. Санжар Турсунов (88. Сияваш Ҳақназарий, 80), 20. Ислом Тўхтахўжаев, 27. Мартин Боаке, 29. Виталий Денисов.
Огоҳлантиришлар: Суҳроб Нуруллоев (54), Ислом Тўхтахўжаев (62), Ғолиб Ғайбуллаев (75), Санжар Турсунов (77), Матеус Лима Круз (90+4), Абдувоҳид Неъматов (90+6).
Изоҳ (0)