“ЦСКА” футболчиси Аббосбек Файзуллаев келажакда қайси клубда фаолият олиб боришни исташи ҳақида гапириб ўтди.
“Келажакда қайси клубда ўйнашни хоҳлайман? “Барселона” жамоасида фаолият олиб боришни истайман”, — деб айтиб ўтди ўзбекистонлик футболчи.
Шунингдек Аббосбек ўзининг Мессига ўхшатилишига муносабат билдирди: “Мессини яхши кўраман, аммо Аббос бўлишни истайман. У каби бўлиш осонмас”.
Файзуллаев жорий мавсум РПЛда 11 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)