Равшан Усмонов Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
У 2018 йилдан буён Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси эди. Равшан Усмонов 45 ёшда, Бирмингем университети (Буюк Британия), Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини битирган.
Равшан Усмонов Ўзбекистоннинг Франциядаги фавқулодда ва мухтор элчиси, шунингдек, ўриндошлик асосида Италия ва Португалия республикасида элчи лавозимида ишлаган. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Европа мамлакатлари ва НАТО билан ҳамкорлик бошқармасига раҳбарлик қилган.
У 2019 йилдан буён Лондондаги элчи лавозимида ишлаб келган Саид Рустамов ўрнини эгаллади.
Июль ойида Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб Тимоти Смарт тайинланганди.
Изоҳ (0)