Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сиддиқов ўриндошлик асосида Ўзбекистоннинг Канададаги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.

Фурқат Сиддиқов 2023 йилнинг апрелидан Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси сифатида фаолиятини бошлаганди. Август ойида ўриндошлик асосида Ўзбекистоннинг Бразилиядаги элчиси этиб тайинланди.
У 2015—2020 йилларда Ўзбекистоннинг Покистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси, 2020—2022 йилларда ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. У 2022 йилнинг 14 ноябридан бери ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.
Изоҳ (0)