Ўзбекистон Республикасининг Польша Республикасидаги Элчихонасига янги раҳбар тайинланди, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилади.
Хабарда айтилишича, 4 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида Баҳром Бабаев Ўзбекистон Республикасининг Польша Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди.
Баҳром Бабаев илгари элчихона маслаҳатчиси лавозимида ишлаган. Ундан аввал ТИВнинг МДҲ мамлакатлари ва Россия билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.