Абат Файзуллаев Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси Отабек Акбаров дипломатик миссиясини якунлаётгани ҳақида хабар берилган эди. Унинг ўрнини Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси ва ўриндошлик асосида Венгриядаги элчиси бўлган Абат Файзуллаев эгаллади.
У бир вақтнинг ўзида мамлакатнинг Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти ҳамда БМТнинг Вена шаҳридаги ташкилотлари ҳузуридаги доимий вакили бўлган.
Абат Файзуллаев (40 ёш) Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида бакалавриат ва магистратура дастурлари бўйича таҳсил олган (2000–2007). 2009 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг сиртқи бўлимини Халқаро иқтисодий муносабатлар мутахассислиги бўйича тамомлаган.
У Ташқи ишлар вазирлигида ва Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида турли лавозимларда ишлаган. 2020 йилнинг августида Ўзбекистоннинг Австриядаги янги элчиси тайинланган эди. Ўша йилнинг май ойида ўриндошлик асосида Ўзбекистоннинг Венгриядаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тайинланганди. Ундан аввал ташқи ишлар вазири вазирнинг ёрдамчиси – Ташқи ишлар вазирлигининг ташкилий ва назорат бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Изоҳ (0)