• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    “Тақдиримни Худо белгилаган деб ўйлардим. Энди билсам, лаънати продюсер ўз шоусининг рейтинги учун бутун ҳаётимни дастурлаган экан…” — “Труман томошаси” фильми ҳақида

    • Давлат: АҚШ
    • Жанр: драма, комедия
    • Ишлаб чиқарилган йили: 1998
    • Режиссёр: Питер Уир
    • Актёрлар: Жим Керри, Лора Линни, Ноа Эммерих
    • Слоган: “Уни бутун дунё жонли эфирда кузатяпти, у шўрлик эса буни билмайди ҳам…”
    • Ўқиш давомийлиги: 5-6 дақиқа

    Тhe Truman Show — сўзсиз культ кино. 98 йилда катта экранларга чиққан ушбу фильмни ўша пайтдаги томошабинлар учта муҳим белги билан тавсифлашади: озгина абсурдизм, озгина комедия ва озгина файласуфона хотима. Лекин комедия бу фильмга ғирт бегона бўлган сифат. Бу худди кал синфдошингизга “жингалак” деб лақаб қўйишингиздек гап. Жингалак бўлса, лақаб креатив бўлади, унинг каллигини билиб туриб, жингалак деб аташ қизиқарли ва ўзгача-ку, дерсиз. Тўғри, ҳамма гап шунда. Бу кинода комедия йўқлигининг ўзи уни комедия жанри билан номланишига сабаб бўлган. Тушундингизми? (Маъно маъносиз бўлиб, маъносиз маъно бўлиб чиқса-чи, дегандек эшитилдими?) Хўп, ҳозир янаям аниқроқ қилиб тушунтираман.

    Фильмдан кадр

    Супер-мупер дангасалар учун

    Ундан олдин бу тақризни охиригача ўқий олмайдиган дунёдаги энг эринчоқ одамлар учун учта гапдан иборат спойлер+таҳлил қолдираман. Уларни тўғри тушунинг, улар доимо банд, ахир сурункасига ўн соатлаб ухлаш ва бу уйқу дақиқаларни кундан кунга ошириб бориш, ўзидан ёш вайнернинг обуначиларини кўриб, ҳар кеч мен бошласам ўлармидим шуни, деб сиқилиб чиқиш, эртанги, ҳали рўй бермаган кун учун бир кун олдин нолиш, нима қилсам йўқ жойдан пул топаман/машина оламан/ақлли бўламан/четда ўқийман деган боши-ю охири йўқ, маза-матрасиз хаёллар суриш осон эмас. Шу ҳолатда тўрт-беш бетлик мақолани ҳатм қилиб чиқишнинг имкони йўқ, ахир. Ҳай, киноянинг ози яхши. Сайтга бир кириб, чиқиб кетадиганлар учун кинотақриз мағзи, марҳамат. Қарсаклар шарт эмас:

    “ ‘Труман томошаси’ фильми психологик ва фалсафий маънони ўзида юклаган бўлиб, биз барчамиз туғилганимиздан бери атрофимизни ўраб бораверадиган дастурларни енгиб ўтишнинг қийинчиликлари ҳақида ҳикоя қилади. Янаям аниқроғи, сиз бировнинг сценарийси асосида яшаётганингизни пайқаб қоласиз ва атрофингиздаги жамики нарсалар сохта эканлигини англаб етасиз…”

    Энди матннинг ҳақиқий кайфини суришни истаганлар учун росманасига таҳлил қилишга ўтамиз.

    Фильмдан кадр

    Сюжет расшифровкаси

    Картина бош қаҳрамони Труман Бербанк суғурта агентлигида ишлайди, унинг ҳаёти бошқа одамлар қатори оддий, ҳеч қандай ўзгачалик йўқ. Аммо Труман бутун дунё кузатаётган катта шоунинг бош қаҳрамони эканлигидан мутлақо бехабар. У истиқомат қилаётган Сиҳевен шаҳри аслида мавжуд эмас — бу шунчаки табиий ишлашга уринилган чиройли декорация. Хушчақчақ қўшнилар ҳам Труман ўйлагандек реал одамлар эмас, елкасига ўша ролни ўйнаш мажбурияти ўрнатилган актёрлар холос. Бу даҳшат.

    Бу ростдан даҳшат! Ўзингиз ўйлаб кўринг, туғилганигиздан буён яшаб келаётган жойингиз-у, неча йиллардан бери яқин бўлган дўстингиз, ишингиз, атрофингиздаги самимият, хуллас, ҳамма-ҳаммаси сохта бўлиб чиқса. Албатта, ўз ҳолингиз устидан куласиз, аммо бу кулги ортида нимадир қонайди, қақшайди, шунча йиллардан бери кимнингдир аҳмоқона ғояси амалга ошиши учун сиздан бир қўғирчоқ сифатида фойдаланилгани ичингизни эшик тирнаган мушукдек тирнайди. Бу “гумбаз остидаги” ҳаётни Труманга ҳатто махсус эффектлар ёрдамида об-ҳаво шароитини ўзгартира оладиган продюсер Кристоф ўйлаб топган.

    Секин-секин бу бахтга лиммо-лим тўлган ҳаёт Труманни бездира бошлайди, у ўзгаришни, иложи бўлса, Сиҳевендан бошқа жойга кетишни истайди. Бироқ Кристофнинг манипуляцияси аъло даражада иш беради: бир неча марта ўлим ёқасига келган Труман охир-оқибат, ҳеч қаерга кетмаслик яхшироқ эканлигини тушунади.

    Фильмдан кадр

    Бир куни Труман Силвия исмли қиз билан учрашиб қолади — ҳақиқат мана шу ердан бошланади. Ўзаро ҳамдардлик илиқ муҳаббатга айланади, аммо Кристоф Труманга бошқа аёл — Мерилни хотин қилиб тайинлаган эди. Силвия эса Труманга уларнинг айни пайтдаги муносабатлари давом этиши керакмаслигини айтиб, унга бу сунъий дунёни англашига ёрдам беради, Труманнинг бутун дунёси иллюзия эканлигини кўрсатади. Шундан сўнг Кристоф уни лойиҳадан олиб ташлайди, аммо Труман қизнинг сўзларидаги даҳшатни тушуниб етиб, жиддий исён кўтара бошлайди.

    Фильм ўз финалига яқинлашар пайт Труман суратга олувчи жамоани чув тушириб, қочиб кетишга муваффақ бўлади. У яхтага ўтириб, гумбаз чегарасига йўл олади. Шу чоғ Кристоф денгизда кучли бўрон қўзғатиб, Труманни қайтармоқчи бўлади. Бўрондан амаллаб ўтиб олган Труман гумбаз деворидаги чиқиш эшигини топади. Ғалати ҳиссиётларга чулғанган кўйи бу ёлғон дунёни илк бор тарк этаётганида бутун гумбаз бўйлаб уни йўлдан қайтармоқчи бўлган Кристофнинг овози янграйди. У Труманни айни вақт жонли эфирда миллионлаб одам кузатаётганини айтиб, шундай огоҳлантиради: “Эшикдан ташқарига чиқсанг, ҳеч кимга айланасан, сени ҳеч қандай яхшироқ нарса, ҳодиса кутмайди. Яхшиси, шу ерда қол ва юлдузлик гаштини сур, бу ерда сенга ҳеч қандай хавф-хатар чанг сололмайди”.

    Ҳақиқатни тушуниб етган Труманга эса юлдузлик гашти, миллардлаб одамлар унинг оғзига қараб тургани, у аллақандай шоуда жудаям машҳур бош қаҳрамон эканлигининг бир тийинлик салмоғи йўқ эди. Кристофни ҳайрон қолдириб, шунчаки бу ўйиндан кетади ва уни ҳар вақт кутган севгилисининг олдига боради.

    Фильмдан кадр

    Тақдирга ишонасизми?

    Хулосани компрессорда ўн баробарга сиқадиган бўлсак, шундай ихчам маъно келиб чиқади: Шоу асосчилари Труманни ушлаб қолиш учун қўлидаги бор имкониятлардан фойдаланишди, аммо Труман кимнингдир сценарийсида ёзилган ҳаётни эмас, ўзи тўғри деб билган умрни яшашни афзал билди. Ким ҳам афзал кўрмасди ахир?!

    Кўплаб кинотанқидчилар Труманнинг Кристоф билан суҳбатини Худо билан суҳбат сифатида талқин қилишган. Гап шундаки, инсон ҳар доим танловга эга. Тўрт девор сиқиб келганда ҳам сизда танлаш ва қарор қабул қилиш имконияти бўлади — барчасига кўниб қўйган ҳолда оқим билан бирга сузиш ёки ҳаётни ўзингиз истаган тарафга ўзгартириш учун унинг барча қийинчиликлар-у жавобгарликларни зиммангизга олиш машаққати. Тўғри, тақдир бор нарса, аммо бу уни яхши тарафга ўзгартириш ҳуқуқи йўқ дегани эмас.

    Кино сўнгида барча сохта қулайликлардан чарчаган одамнинг ғолибона жилмайиши ва таъзимини кўрамиз. У бу режалаштирилган ҳаётдан толган, ҳақиқий дунёда бунақа шароитларнинг ўндан бири ҳам йўқдир, бироқ у ўз номи билан ҳақиқий-да!

    Шунингдек, картина охирини улғайиш метафораси сифатида кўриш мумкин. Труман йўли — бу ҳар биримизнинг бахтли болаликдан ўсмирлик исёни бўйлаб балоғат ёшига қадар бўлган рамзий йўлимиз. Эртакларга ишониб, чинакам ҳайратланиб юрган бир жуфт самимий кўзнинг ақл ҳамда зеҳният билан атрофни зимдан кузатишга эврилиши.

    Фильмдан кадр

    Гумбаз эшигини топинг

    Кинода жа унчалик катта маъно йўқ экан-ку, деб ўйламанг, яхшиси, Труманнинг ўрнига ўзингизни қўйиб, оғриқлари ҳамда фавқулодда сезиб қолган ҳақиқатларини ҳис қилиб кўринг. Бу ҳар биримиз ҳақидаги фильм. Труман узоқ вақт давомида остида яшаган “гумбаз”и инсон туғилганиданоқ елкасига юкланадиган аллақандай ахлоқий нормалар, қоидалар, тартиблар, чекловларга ишора беради. Ҳақиқий тирик одам, яъни тириклигини билдиришни истайдиган одам бошқалар ёзиб кетган ахлоқ-у интизомларга бўйсуниб яшолмайди, бир кун келиб умри учун яратилган дастурнинг ҳаётига таъсирини сеза бошлаганда, уларни бузиб, янчиб, енгиб ўтиш иштиёқи, жазбаси уйғонади.

    Ҳаётингиз нуқта-вергулига қадар қайсидир программа орқали режалаштирилганини сезганингиздан бошлаб аввалгидек яшай олмай қоласиз. Чунки исён ҳумори сизни қобиқни ёриб чиқишга доим ундаб тураверади.

    Азизбек Юсупов

    11.11.2023, 21:40   Изоҳ (0)   22108
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Биз аскарларга бошқаларни ўлдиришни ўргатамиз, лекин самолётга ‘лаънати’ деб ёзишса, уларни ахлоқсиз деб атаймиз!” — “Бугунги Апокалипсис” фильми ҳақида 

    10.09.2023, 08:04

    “Болаликда вақт жуда секин ўтаётгандек туюлади... ва кейин бум! Қарабсизки, эллик ёшдасиз, занглаган қутича эса ягона хотирангиз бўлиб қолади”. “Амели” фильми ҳақи...

    20.09.2023, 00:17

    “Баъзида нега айнан мен тирик қолдим, деб ўйлаб қоламан. Нега мен ҳам шу лаънати зомбиларга ўхшаб касалланмадим? Бунча азоб бўлмасмиди…” — “Мен афсонаман” фильми ҳ...

    03.11.2023, 22:00

    Фото: Бред Питт 40 млн долларга ҳашаматли уй сотиб олди

    09.11.2023, 15:48

    83 ёшли Ал Пачино шу йили туғилган фарзанди учун ойига 30 000 доллардан алимент тўлайди

    08.11.2023, 14:38

    Арнольд Шварценеггер февраль ойида ўз машинасида велосипедда кетаётган аёлни уриб юборгани маълум бўлди

    08.11.2023, 09:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35

    “Ливерпуль” Винисиус учун “Реал”га катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 14 июл, 21:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.