• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    “Биз аскарларга бошқаларни ўлдиришни ўргатамиз, лекин самолётга ‘лаънати’ деб ёзишса, уларни ахлоқсиз деб атаймиз!” — “Бугунги Апокалипсис” фильми ҳақида

    Тақризни бошлашдан олдин кичик бир эслатма ёки огоҳлантириш. Френсис Форд Коппола ҳақида эшитмаган бўлсангиз, ҳеч йўқ унинг ажойиб исми қулоғингизга чалиниб ҳам ўтмаган бўлса, Дон Корлеоне, апельсин, Майкл, оила деганимда кўз олдингизда қайсидир шедевр кино муфассал бўй кўрсатмаса, бу тақризни ўқимай қўяверинг. Чунки буни фақат у режиссёрнинг фильмларидан баҳра олган одамларгина ўқиб, нима демоқчи эканлигимни англай олади. Айниқса, уч соатлик тотал кайфни қулоқчинда томоша қилиб, ҳис этиб улгурган киноманлар мени жуда яхши тушунади.

    “Бугунги апокалипсис” фильмидан кадр

    “Бугунги Апокалипсис”

    Йил: 1979

    Жанр: Уруш, драма

    Режиссёр: Френсис Форд Коппола

    Давомийлиги: 2 соат 27 дақиқа

    IMDb рейтинг: 8.4 (691,773)

    Уруш ҳақида, урушга доир фильмлар ҳақида сира тақриз ёзмаганман. Нимани ҳам ёзиш мумкин ахир? Снарядда парча-парча бўлиб кетган тана, нигоҳига жамики даҳшат инган юзлар, бировга ҳис қилдириш, тушунтириш, тасвирлаш имконсиз бўлган оғриқлар, нима мақсадда бир-бирини бошини еяётганини билмаётган миллионлаб “дарбадарлар”, оҳу зорлар, чинқириқу бўкириқлар, сўнгсўзини айтишга, бир жуфт гапга сиғиб кетадиган бор ҳасратларию умидларини айтишга улгурмай қолган оғизлар, аллақайси ботқоқликнинг исмсиз балчиқларида абадий қолиб кетиш қарғишига дучор бўлган бошчаноқлар… нимани ҳам ёзиш мумкин?! Уруш — бу уруш! Бундан ортиқ сифат йўқ, бундан ортиқ тасвир ҳам. Бу на боши ва на охири маълум бўлган фалокатнинг номиёқ одамни сескантиради, унга қўшилган ортиқча пурмаъно сўзлар ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Шундай экан, мен Коппола бизга тақдим этган (кино эмас) чинакам урушдан бир парчани юзаки тузилиши, унинг нималарга қодирлигини тушунтириб бероламан, холос. Уни бор бўйи билан ҳис қилиш учун ўша жараённи босиб ўтиш керак, урушга бориш эмас, “Бугунги Апокалипсис”ни кўришнинг ўзи кифоя қилади.

    “Бугунги апокалипсис” фильмидан кадр

    Спойлерни ўқишга эринганлар учун митти спойлер

    “Бугунги Апокалипсис” фильми Майкл Герр сценарийси асосида суратга олинган. Фильмдаги воқеалар 1969 йилги АҚШнинг Вьетнамда олиб борган жанговар операциялари билан давом этади.

    Фильм уруш ҳақида ишланган энг зўр киноларнинг Топ-3 талигидан жой олган. Унинг бошқа кинолардан ажралиб туришига асосий сабаблар: Вьетнамдаги уруш ҳақида АҚШ пропагандасидан фарқли ўлароқ, вазиятни борича кўрсатишга уриниши, урушнинг даҳшатларини табиий кўрсата олиши ва чуқур маъноли диалоглар ҳисобланади.

    Полковник Вольтер Куртз урушнинг даҳшатлари сабаб ақлдан озади ва ҳеч қандай буйруқларсиз душман қўшинларига қарши кураш олиб боришда давом этади. Ўзбошимчалик билан бўлса-да, ўз жамоаси билан жангларда доимий ғалаба қозонаётган Куртзни йўқ қилиш учун капитан Бенжамин Вильярдага уюштирилган янги топшириқ тайинланади. Воқеалар эса Куртз ва Вильярднинг тақдирлари билан давом этади.

    Кўплаб мухлислар томонидан уруш ҳақида ишланган энг зўр кино ҳисобланган “Бугунги Апокалипсис” — 2 та “Оскар” ва яна бошқа 18 та совринни қўлга киритган.

    “Бугунги апокалипсис” фильмидан кадр

    Сюжет расшифровкаси ва таҳлилга ўхшаш бир нарса

    Вьетнам уруши вақтида ўз вазифасини бажариб бўлган, лекин ҳали армия учун кўп керак бўладиган капитан Уиллард урушдан унча узоқ бўлмаган жойда, меҳмонхонанинг ўзига аталган хонасида реаллик ва иллюзияни фарқига бора олмайдиган даражада кайфда ўйчан ётарди. У керагидан ортиқ уқубатларга гирифтор бўлган, бир одам хўрланиши керак бўлган барча ҳодисаларни бошидан ўтказган, барча қора кечинмаларни кечиб ўтган ва ниҳоятда чарчаган эди. Кутилмаганда уни яна штаб чақиришди ва навбатдаги вазифани (балки энг қийинидир) топширишди. Бу вазифа олдингиларидан фарқли ўлароқ душман қўшинларига қарши қаратилмаган, аксинча урушда катта натижаларни қўлга киритган ўз сафдоши полковник Куртзни йўқ қилиш учун ўйлаб чиқилган махсус ҳарбий операция эди.

    Давом этишдан олдин режиссёрнинг бир эслаб кетсак. Френсис Форд Коппола “Чўқинтирган ота”, “Чўқинтирган ота 2” ва “Тhе Conversation” фильмларидан сўнг Голливуд учун “номдор” режиссёрга айланишга улгурган эди. Энди студияларни талаби бўйича эмас, уларга талаб қўя оладиган даражадаги массага эга ижодкор эди. У 1976 йилда анча олдин қўлига тушиб қолган Жон Милиус қаламига мансуб ушбу фильм сценарийси бўйича иш бошлашга қарор қилиб Филиппинга учиб боради. Уруш манзараларини тасвирлаш учун Вьетнамга ўхшаш давлат ва америкаликларга ўқраймасдан қарайдиган халқ бу фақатгина филиппинликлар эди. Режиссёр ижодий гуруҳга катта саёҳатга боришларини ва кино тарихидаги энг буюк фильмлардан бирини яратишга бел боғлаганини қайта-қайта такрорлашдан тўхтамаган.

    “Бугунги апокалипсис” фильмидан кадр

    Уруш тасвири учун уларга катта ҳажмдаги ҳарбий техникалар керак бўларди ва бу масалада Пентагондан ёрдам кутиш бесамар эди. Пентагон фақатгина америкалик аскарни ижобий қилиб кўрсатишса, душман томонни даҳшатли қилиб тасвирлашсагина ёрдам бера оларди. Копполанинг фильмида эса бирор томонни ижобий, иккинчи томонни салбий кўрсатиш мақсад қилинмаганди. У урушни борича тасвирлашга бел боғлаган, кимдандир сунъий тарзда қаҳрамон ясаш ҳақида ўйламаган ҳам эди.

    Режиссёр ўзининг “барча даврларнинг энг даҳшатли” фильми учун донгдор актёрларни таклиф қилганига қарамай уларни кўпи муддатли Филиппин ботқоқлигига сафар қилишни истамайди ва режиссёр номи унчалик катта бўлмаган актёрларни чақиришга мажбур бўлади. Фақатгина истисно сифатида Марлон Брандо катта пул эвазига уч ҳафтага сайр қилиб келишга рози бўлади. Бош ролга эса Мартин Шин лойиқ топилади.

    Фильм муваффақиятли чиқмаган тақдирда ҳам, бошқа рекордларни янгилаб қўйганди. Фильм ўз даврининг кўп каналли овозга эга биринчи фильми бўлган. Ҳозирги даврда одат тусига кирган товушларнинг кўп сонли канали ўша пайтларда ҳали йўқ эди. Шу сабабли ҳам “Оскар”га лойиқ кўрилган бу йўналишда. Бундан ташқари, Витторио Стораро ўзининг ажойиб тасвири эвазига ҳам “Оскар”нинг “Энг яхши операторлик иши” йўналишида ғолиб чиққан. Хуллас, мавзуга қайтамиз.

    “Бугунги апокалипсис” фильмидан кадр

    “Мен уруш ҳақида эмас, урушнинг ўзини суратга олганман…”

    Фильм Вьетнам аталмиш уруш исканжасидаги полигонга томошабинни саёҳат қилдиради. Урушда йиллаб курашиб, ўша ернинг ўзида ақлдан озган полковник ўз қўшини билан Камбожа ўрмонларида ўзининг кичик салтанатини яратади. АҚШнинг бутун бошли батальони энди АҚШнинг ўзига бўйсунмас, маҳаллий аҳоли билан чатишиб, алоҳида бир салтанат яратган эди. Капитан Уиллард эса раҳбариятнинг ўта махфий топшириғи билан ақлдан озган полковникни ўлдириш учун фронтнинг нариги томонига йўл олади. Йўлда уни даҳшатли саргузаштлар кутарди.

    Майда майда фронтларда жанг қилаётган аскарлар ҳар хил шароитда эди, кимлардир шунчаки ўлимини кутиб ётар, кимлардир уйига кетиш учун барчасига тайёр, кимларнидир эса уйи энди йўқ, улар маҳаллий одамларга айланишганди. Режиссёр 4 соатга яқин вақт давомида бу мантиқсиз урушнинг даҳшатини ўта маҳорат билан томошабинга тасвирлаган. Томошабин бу ҳикояни кўриш давомида дўзах тасвирини ҳис этиб туради. Қизиқ томони сиз дўзах қанақалигини билмайсиз, лекин шу фильмни кўриш давомида буни ҳис қиласиз. Худди умрида ўлик ҳидини туймаган одам нохуш ҳидлар орасидан ўликнинг ҳидини бемалол, инстинктив равишда яратиб бергани каби.

    Албатта уруш ҳақида фильмлар жуда кўп ва уларнинг аксарияти урушнинг ёмон эканлигига урғу беради. Коппола эса аксарият интервьюларида ушбу фильмни уруш ҳақида эмас, урушнинг ўзи эканлигини таъкидлаб келган экан. Режиссёрнинг уч йиллик ишлари ўз натижасини берган ва бу фильм кўпчиликнинг наздида уруш ҳақидаги энг даҳшатли фильм сифатида тарихда қолди.

    “Бугунги апокалипсис” фильмидан кадр

    Унга қадар “Чўқинтирган ота” билан тажриба орттириб олган Коппола қўлидан кўп нарса келишини тушуниб етган. “Чўқинтирган ота” эса бутунлай бошқа мавзу, бошқа шедевр. Китобларнинг (билмаганлар учун: “Чўқинтирган ота” асар бўлган ва унинг муаллифи Марио Пюзо эди) кинога адаптацияси оригиналидан-да шедевр бўла олиши мумкин эканлигини исботлаган. Бу фильм сабаб яна кўплаб китоблар муваффақиятли киноларга айлантирилган. Фильмнинг асосий йўналиши гангстерларга боғланса-да, кино ўзи билан италянларнинг иммиграция одатларини ва қаҳрамонларнинг психологик ҳолатларини универсал тарзда тасвирлай олган. Кино ўзи билан қолдирган маданий феномен сабаб 1970 йилдан бошлаб криминалистика, мафия ва гангстерлар билан боғлиқ кинолар кўпайишни бошлаган. Тушуняпсизми, Коппола бутун бошли кино учун яна бир янги эшикни очиб берган. Ва аминманки, бу эшик ёпилмайди ҳам, қайта очилмайди ҳам.

    “Бугунги апокалипсис” фильмидан кадр

    Қизиқарли фактлар

    Фильмни суратга тушириш Коппола учун анча қимматга тушган. Режиссёр ушбу фильм учун 3 йилдан ортиқ вақтини сарфлаган. 6 ҳафтага режалаштирилган суратга олиш ишлари эса 16 ой давом этган. Ўз ҳисобидан қўшимча 7 млн доллар пул ишлатган, бу даврда эса ҳатто ўзи яшаётган уйни банкка сотиб, маълум муддатга кредит олишга мажбур бўлган. Копполага қийин келган бу давр ичида у 45 килограммгача озган. Фильмга эса жами 31 млн сарфланган бўлиб, 150 млн даромад олиб келган.

    “Чўқинтирган ота” фильмларида апельсин кўрсатилган саҳналар — ўлим яқинлашаётганига ишора ҳисобланади. Агар кинода апельсинни кўрсангиз, бир неча дақиқа ичида қаҳрамонлардан бири ҳалок бўлади.

    Френсис Форд Коппола, аввалги интервьюларида хабар берганидек, 10 йиллик танаффусдан сўнг яна фильм суратга олишга тайёргарлик кўрмоқда. У жуда катта масштабли “Мегаполис” номли фильм бўлиб, уни суратга олишни жуда кўп йиллар орзу қилган. Фильм бюджети 100-120 млн доллар бўлиб, унга режиссёрнинг ўзи ҳомийлик қилиши учун ўзининг шахсий узумзорининг бир қисмини сотиб юборди. 84 ёшли афсонавий режиссёр ҳали бери нафақага чиқмаса керак.

    “Бугунги апокалипсис” фильмидан кадр

    Кинодан иқтибослар

    Куртз: “Мен сен кўрмаган даҳшатларга гувоҳ бўлдим. Мени қотил деб аташга ҳаққинг йўқ. Мени ўлдиришинг мумкин, лекин қилган ишларимга ҳукм чиқаришга ҳаққинг йўқ. Сўзлар мен кўрган даҳшатларни таърифлашга кучсизлик қилади. Даҳшатнинг юзи бор... сен эса у билан дўст бўлишинг шарт. Даҳшат ва ахлоқий ваҳшийлик сенинг дўстларинг бўлмаса, улар энг қўрқинчли душманга айланади.”

    Капитан ва аскар:

    “К: Қандай қилиб ўз шлемингизда ўтирибсизлар?

    А: Ерга ўтириб, тана аъзоларимизни парчаланиб кетишини истамаслигимиз — бизни шунга мажбур қилмоқда!”

    Азизбек Юсупов

    10.09.2023, 08:04   Изоҳ (0)   28181
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Сен эгалик қилаётган нарсалар вақти келиб сенга эгалик қилишни бошлайди…” — “Жанг клуби” фильми ҳақида

    22.06.2023, 23:40

    “Атирдан бир томчи қўлига тўкди. Ифор тарқади. Оломон ақлдан озар даражада сармаст бўлиб, унга сиғина бошлади — уни фаришта деб ўйлашди”. “Парфюмер” фильми ҳақида

    18.07.2023, 23:44

    “Нариги дунёга тирик ҳолда ўтиш йўлини топсанг ҳам, ўз виждонингдан қочиб қутулолмайсан! Ўзингдан қандай қочасан?..” “Машинист” фильми ҳақида

    05.08.2023, 23:30

    “Қиролича”, “Спенсер” ва малика Диананинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи бошқа машҳур фильмлар (фото)

    09.09.2023, 14:40

    Қалбларни ларзага келтирувчи, таъсирли сюжетга эга Болливуд фильмлари (видео)

    08.09.2023, 18:09

    Шоҳруҳ Хон Анжелина Жолининг мухлиси, Леонардо Ди Каприо Карина Капурнинг кумири. Болливуд юлдузларининг севимли актёрлари

    07.09.2023, 15:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    TBC Bank Ўзбекистондаги ўз мавқеини мустаҳкамламоқда: вилоятлар бўйича сўнгги маълумотлар


    AKFA Group “ИННОPRОМ 2024” халқаро кўргазмасида иштирок этди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Ўзбекистонда суяк бўғим касалликларининг ечими топилдими?


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Korzinka'да – июль ойи охиригача барра мол гўштига 12% гача чегирмалар ва унумли нархлар!


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Европа Чемпионлар Лигасининг янгича формати: асосий ўзгаришлар ва бунинг мухлисларга қандай фойдаси бор?

    30.08.2024, 10:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35

    АҚШдан кетадиган ноқонуний мигрантларга текин авиачипта берилади

    Дунё | 11 май, 21:30

    Суперлига. “Машъал” ўз майдонида “Қизилқум” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 21:15

    Трамп Хитой билан музокарада катта ютуқларга эришилгани ҳақида баёнот берди

    Дунё | 11 май, 20:56

    Зеленский Ўзбекистондаги учта компанияга санкция қўллади

    Ўзбекистон | 11 май, 20:20

    Суперлига. “Навбаҳор” минимал ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 11 май, 20:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.