Болгарияда парранда гриппининг навбатдаги эпидемияси қайд этилди. Бу ҳақда Болгария озиқ-овқат хавфсизлиги агентлиги (BAFSA) маълум қилди.
Мамлакатнинг шимоли-шарқий қисмидаги Добрич шаҳри яқинидаги фермада вирусли касаллик аниқланди, оқибатда 180 мингга яқин тухум қўювчи товуқлар йўқ қилинади.
Октябрь ойида BAFSA 170 мингга яқин тухум қўювчи товуқлар бўлган Пазарджик шаҳри ҳудудида, шунингдек, 395 мингга яқин парранда бўлган Велико Тıрново шаҳри ҳудудида касаллик тарқалгани ҳақида хабар берганди.
Янги инфекция ўчоғидан 3 км радиусда профилактика ва карантин тадбирлари ўтказилиб, барча фермер хўжаликларида ветеринария назорати кучайтирилди. 10 километрлик зонада кузатув жорий этилди. Паррандалар ва улардан тайёрланган маҳсулотларни ташиш тақиқланади. Барча фермадаги товуқлар йўқ қилиниши бўйича қарор қабул қилинди.
Изоҳ (0)