Португалия бош вазири Антонио Коста коррупцияда гумон қилингани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлгач, истеъфога чиқди. Бу ҳақда Португалиянинг RТP телеканали хабар берди.
Костанинг сўзларига кўра, у ҳеч қандай ноқонуний хатти-ҳаракатлар қилмаган ва тергов билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Президент Марсело Ребело де Соуса бош вазирнинг истеъфосини қабул қилди, деб хабар бермоқда CNN Португал.
Бугун, 7 ноябрь куни эрталаб Португалия полицияси мамлакат бош вазири Антонио Костанинг расмий қароргоҳида тинтув ўтказганди.
Терговчилар ўз эътиборини Португалия шимолидаги литийни қидириш ишлари ва Синешдаги яшил водород бўйича мегалойиҳаларга қаратишди. Португалиянинг CNN телеканали маълумотларига кўра, ишга алоқадор бир неча киши, жумладан, бош вазир администрацияси раҳбари Витoр Эскария ва Португалиянинг Синеш шаҳри мэри Нуно Маскареняс, шунингдек, Start Campus бош директори Афонсо Салема ва компаниянинг ҳуқуқий масалалар ва барқарор ривожланиш бўйича директори Руи Оливейра Невес ҳибсга олинган.
Изоҳ (0)