Россия президенти Владимир Путин Ядро синовларини тўлиқ тақиқлаш тўғрисидаги шартнома ратификациясини бекор қилувчи қонунни имзолади. Ҳужжат Ҳуқуқий ахборотнинг расмий интернет порталида эълон қилинди.
Қонун расмий эълон қилинган пайтдан эътиборан кучга киради.
Ядровий синовларни тўлиқ тақиқлаш тўғрисидаги шартнома 1996 йилда БМТ Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган. Ҳужжат, бошқа давлатлар қатори, Россия томонидан ратификация қилинган, аммо АҚШ ва Хитой уни тасдиқламаган. Бу эса Россия расмийларига ратификацияни бекор қилиш имкониятини беради, деганди Путин 5 октябрь куни “Валдай” муҳокама клуби йиғилишида.
Путиннинг баёнотидан эртаси куни Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин парламент қуйи палатаси шартнома ратификациясини тугатиш масаласини кўриб чиқишини маълум қилди. 18 октябрда Давлат Думаси тегишли қонунни қабул қилди, 25 октябрда эса қонун Федерация кенгаши томонидан маъқулланди.
Изоҳ (0)