• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Қора бозор” сабаб қочоққа айланган, Озода Нурсаидова билан аразлашган ва ўлдига чиқарилган Ҳалима Ибрагимова 44 ёшда (фото, видео)

    Комик актриса Ҳалима Ибрагимованинг ролларидан кўра, ижтимоий тармоқлардаги тортишувлари кўпроқ баҳсларга сабаб бўлади. Агар шартаки ва жанжалкаш Ҳалимахон Иброҳимованинг ҳаёт ва ижодига қизиқсангиз, албатта, қуйидаги маълумотларни ўқинг.

    “Прокурор бўламан, дердим”

    Актриса Ҳалима Ибрагимова 1979 йили Убайдулла ва Мунира Ибрагимовалар оиласида учинчи қиз фарзанд бўлиб дунёга келган. Актриса болалигини фақат ширин хотиралар билан эслайди.

    Фото: Instagram / @xalimaxonim

    — Болалигим жуда ажойиб ўтган. Раҳматли отамнинг маҳалла-кўйда ҳурмати баланд эди. Убайдулла аканинг қизиман, десам ҳамма танирди. Чунки отам юқори лавозимда ишлаган, қўлидан келган ёрдамини аямайдиган, саҳий инсон бўлган. Онам эса тўрт қизининг тарбияси билан банд эди. Отам ҳамиша кўнглимизга қарар, оғзимиздан чиққанини муҳайё қиларди. Онам эса аксинча, ниҳоятда қаттиққўл ва ҳамма қизидан уй ишларини қилишни талаб қиладиган аёл эди. Отам кечаси кўчада юришимизни истамасди, соат олтидан кейин ҳеч ким кўчага чиқмасди.

    Болалигимда санъатга умуман қизиқиш бўлмаган, прокурор бўламан деб ният қилардим. Шу сабаб уч марта ҳуқуқшунослик коллежига ҳам ўқишга топширганман. Аммо қабул қилишмаган, — дейди актриса.

    “16 ёшимда отамдан айрилдим”

    Актриса отасининг ўлими билан боғлиқ воқеаларни қуйидагича эслайди.

    Фото: Скрин

    — Отам раҳматли 16 ёшимда юрак хуружидан вафот этган. Ўшанда отам эндигина 42 ёшни қаршилаганди. Отам яхши пул топадиган инсон бўлган. Аммо топганини жамғариб қўймай, одамларга ёрдам беришни яхши кўрарди. Зинадан йиқилиб тушгани ҳақида хабар келди. Кейин билсак, ўшанда биринчи инфарктни бошдан кечирган экан. Орадан кўп ўтмай, яна тоби қочди. Касалхонага бирга борганман, отам қўлимда жон берган, — дейди актриса.

    “Бозорда тирикчилик қилишга мажбур бўлдим”

    Оиланинг молиявий аҳволи сабаб актриса ишлашга мажбур бўлгани ҳақида гапиришдан уялмайди.

    Фото: Скрин

    — Отам даврида оиламиз молиявий жиҳатдан умуман қийналмаган. Катта еб, катта ичишга ўрганиб қолганимиз учун отамнинг вафотидан кейин ишлашимга тўғри келган. Отамнинг ўлимидан кейин синглим бир боласи билан ота уйимизга қайтиб келди. Уч аёл уйдамиз, ёш боланинг ҳам ўзига яраша ҳаражатлари бор. Ўйлаб-ўйлаб, охири “қора бозор”да тирикчилик қилишга мажбур бўлдим. Чунки вазият шу даражага етгандики, рўзғор учун уйдаги техника ёки мебелларни сотишни бошлагандик. Сармояга киритадиган маблағим бўлмагани учун бошқаларга ишчи эдим. Яъни кунлик ишим учун ҳақ олардим. Ундан кейин етти йил мобайнида “Фарҳод” бозорида ишлаганман. Бозор мени тарбиялаб, ҳаёт мактабини ўргатган, десам ҳам бўлади, — дейди Ҳалима Ибрагимова.

    “Аввал феълим бундай эмасди”

    Актриса асабий бўлиб қолишига атрофдагилар сабабчи бўлгани ҳақида ҳам айтиб ўтди.

    Фото: Instagram / @xalimaxonim

    — Баъзан асабийлашиб, оғир гапириб юборишимни биламан. Мен ҳам онамнинг қорнидан шундай туғилмаганман. Ўзгаришимга одамларнинг ўзи сабабчи бўлган. Бозорда ҳаққимни талаб қилиб, бақир-чақир қилмасам, нон тополмаслигимни тушунганимдан кейин ўзгарганман. Бозор катта майдон, унда фақат кучлилар нон топади. Ишлашни бошлаганимдан кейин оиламизнинг молиявий аҳволи анча яхшиланган. Аммо олти йилдан кейин онам ҳам юрак хуружи билан касалхонада вафот этган. Онамдан 22 ёшимда етим қолганман, — дейди актриса.

    “Шукурулло Исроилов тўйда кўриб, қўнғироқ қилган”

    Актриса санъатга қизиққани ва Шукурулло Исроилов билан танишувини қуйидагича эслайди.

    Фото: Instagram / @xalimaxonim

    — Санъаткор бўлишимда Шукурулло Исроиловнинг ўрни катта. Шу боисдан ҳам у инсонни устозим деб биламан. Бир куни тўйга борганмиз, хизматга Шукурулло ака келган. Қизлар билан ҳазил-ҳузул қилиб рақсга тушганман. Ҳаракатларимни Шукурулло Исроилов кузатиб ўтирган экан. Ўшанда гала-концертга тайёргарлик кўришаётган бўлган. Хуллас, тўйнинг эгасига қўнғироқ қилиб, менинг рақамимни олган. “Концертга чиқасанми?” деганида қўрққанман. Аммо ўша пайтдаги руҳий ҳолатимда ниманидир ўзгартиришим керак эди. Рози бўлганман, энг қизиғи, томошамиз барчага манзур бўлган. Ана шундан кейин институтга ҳужжат топширганман ва Драма актёрлиги бўлимида таҳсил олганман, — дейди актриса.

    “Турмушга чиқиш кўнглимга сиғмаган”

    Актриса оилавий шароити сабаб вақтида турмушга чиқолмагани, аммо бундан афсусланмаслигини айтиб ўтди.

    Фото: Instagram / @xalimaxonim

    — Яширмайман, бир марта 22 ёшимда совчи келган. Аммо рад жавобини берганман. Чунки у пайтда турмушга чиқиш ҳақида ўйлаб ҳам кўролмасдим. Онам оғир касал, синглим билан навбатма-навбат ухламай онамнинг олдида ўтирардик. Шу сабаб оила қуриш хаёлимга ҳам келмаган.

    Ота-онамнинг ўлимидан кейин сиқилиб қолганман. Атрофимдаги инсонларнинг бари йигитлар эди. Чунки болаликдан қизлар билан чиқишмайман. Улар билан дискотекаларга борардим, сочларимни ҳам улардек кестириб юрардим. 28 ёшимда эса менга оила қуриш таклифини беришди. Аввалиги устимдан куляпти деб ўйладим, — дейди актриса.

    “Турмуш ўртоғимни кўриб, ёш бола-ку, деганман”

    Актриса нега ўзидан 7 ёш кичик йигит билан оила қургани ва тўйдан аввалги “шартнома”лар ҳақида қуйидагиларни гапиради.

    Фото: Instagram / @xalimaxonim

    — Турмуш ўртоғим катта опамнинг қўшниси бўлган. Ўғил тўй қиламиз деб уйни таъмирлатаётганимизда поччам ҳашарга олиб келган. Аввалига поччам “Сенга уйланмоқчи”, деганида “Устимдан куляпсизми, ҳали ёш бола-ку”, деганман. Чунки у пайтда мен 28 ёшда, турмуш ўртоғим эса 21 ёшда бўлган. Кейин қайнонам совчиликка келган. “Барибир оила қуриб, фарзандли бўлишинг керак”, дейишганидан кейин оила қурганман. “Ҳалима эри билан 10 йилга шартнома тузган, пулига уйланган”, деган гап-сўзлар мутлақо асоссиз. Бу инсонни бошимга мусибат тушганида ҳам синаганман. Олдимда дўстларим қолмаганда, у инсон қўллаб-қувватлаган, — дейди актриса.

    “Қайнонамга ростини айтганман”

    Актриса ўз-ўзини турмушга бергани ва унинг феъл-атворини қайнона ва қайнотаси қандай қабул қилгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @xalimaxonim

    — 28 ёшимда ўзимни ўзгартиришим қийин эди. Шу боис турмуш ўртоғимга “боримча қабул қилоласизми?” деганман. Сохталикни ёмон кўраман, атрофдагиларнинг кўзига бошқача бўлиб кўринолмайман. Турмуш ўртоғимни сизлай олмаганман, қайнонамга ҳам эрталаб вақтли туролмаслигимни аввалдан айтганман. Ҳатто қайнонам раҳматлига “сизни ойижон деёлмайман”, деганим ҳам эсимда.

    Турмуш ўртоғим оғир-босиқ, феъл-атворимиз бир-биридан кескин фарқ қилади. Ундан сабрни ўргандим, — дейди актриса.

    “Уч ойда болали бўлди”

    Комик актриса бир пайтлар хонанда Озода Нурсаидова билан яқин бўлган. Муносабатлари бирдан совуқлашишининг сабабини актриса қуйидагича изоҳлайди.

    Фото: Instagram / @xalimaxonim

    — Бирга ишлаганмиз, у инсоннинг санъатини ҳурмат қиламан. Аммо биргина гапи кўнглимга оғир ботган, шуни кечиролмайман. Тўйдан кейин анча вақтгача ҳомиладор бўлолмаганман. Яширмайман, шифокорлар озмасанг, фарзандли бўлолмайсан, дейишган. Тинимсиз даволаниб юрганим ҳақида айтгандим. Ундан кейин ҳомиладор бўлдим, аммо бу ҳақда опа-синглимдан бошқа ҳеч кимга айтмадим. Бу ирим-сирим эмас, шунчаки эрта қувониб қўймай, дегандим. 30 ёшга тўлишим муносабати билан юбилей қилдим, ундан кейин қишда фарзандли бўлиб, мартда бешик тўйи қилдик. “Туғилган кунида келаси йил бешик тўйига келайлик, дегандик, уч ойдан кейин болали бўлди”, деб микрофонда гапиргани кўнглимга оғир ботган. Тўла аёлларда ҳомиладорлик сезилмайди, кейин қачон фарзандли бўлишим ҳақида ҳаммага айтишга мажбур эмасман-ку. Шу гапдан кейин алоқаларни йиғиштиришга қарор қилганман, — дейди актриса.

    “Озода Нурсаидованинг синглиси деб билишаркан”

    Актриса айни кунларда Юлдуз Усмонова билан бирга. Икки хонанданинг низога боришида унинг ҳам ҳиссаси борми?

    Фото: Instagram / @xalimaxonim

    — Анча вақт ўтиб, жиянимнинг тўйини қиладиган бўлдик. Чаллари маросимига Юлдуз Усмоновани чақиришни ният қилгандик. Ҳамма қатори маъмур билан боғланиб, пулини келишиб, тўйга таклиф қилганман. Фақат телефонда Шукурулло Исроилов билан концертларга чиқадиган актриса эканлигимни айтганман, холос. Энг қизиғи, улар мени Озода Нурсаидованинг синглиси деб билишаркан. Юлдуз опани кутиб олишга чиққанимда, мухлиси эканлигимни айтганман. Танишувимиз жуда оддий кечган. Айримлар ўйлагандек, икки хонанданинг низога боришида менинг ҳиссам йўқ. Мен ҳақиқатан ҳам Юлдуз Усмонованинг мухлиси бўлганман, Озода Нурсаидованинг санъатини ҳам ҳурмат қилганман, шу холос, — дейди актриса Ҳалима Ибрагимова.

    “Бола асраб олмоқчи бўлгандим”

    Ижтимоий тармоқларда актриса қизини асраб олгани ҳақида ҳам миш-мишлар тарқалганди.

    Фото: Instagram / @xalimaxonim

    — Икки фарзандимни ҳам ўзим дунёга келтирганман. Бунга фақат шукрона келтираман. Аммо ҳақиқатан ҳам қиз фарзанд асраб олмоқчи бўлганман. Узоқроқ танишимиз бешинчи фарзандга ҳомиладор бўлган, эри эса қандайдир жинояти сабаб қамалиб қолган. Аёл бешта бола билан ижра уйда яшарди. Хуллас, у болани кимгадир бериб, ишлаш нияти борлигини эшитиб, ёрдам қилмоқчи бўлганман. Аёл ҳам, эркак ҳам болани беришга рози бўлган. Болани уйимга олиб келиб, унга алоҳида хона тайёрлаганман, энага ёллаганман. Меҳрим тушиб қолган, уни ҳақиқатан ўз боламдек қабул қилганман. Аммо ҳамма ҳужжатлар тайёр бўлганида эр-хотин айниб қолишган. Ўйлаб қарасам, уларнинг аввалдан болани бериш ниятлари бўлмаган, шунчаки бир оз дам олмоқчи бўлган, — дейди актриса.

    “Ўлимим ҳақида эшитганда...”

    Актриса жиноий жавобгарликка тортилгани, озодликдан маҳрум этилгани ва вафот этгани ҳақидаги хабарлар 2013 йили яшин тезлигида тарқалган. Актриса ўша йили бошига қандай мусибат тушганини қуйидагича изоҳлайди.

    Фото: Instagram / @xalimaxonim

    — Оилавий тадбиркорлик билан ҳам шуғулланамиз. Опа-сингилларимнинг фаолияти пул айирбошлаш билан боғлиқ бўлган. Хуллас, улар рейдга тушиб қолган ва ҳаммасини терговга олиб кетишган. Бу хабарни эшитганимда қўрқиб кетганман, болаларимни олиб яширинишга мажбур бўлганман. Мен ота уйимда яшайман, опаларим ҳам шу уйда рўйҳатда туришади. Шу боис уйимизда тинтувлар бўлган. Ўша пайтда кимнинг дўст эканлигини билиб олганмиз. Чунки кўпчилик ўзидан итарган, худдики биз билан алоқа қилса, бошига бир кулфат тушадигандек тутган. Энг ёмони, менинг ўлганим ҳақидаги хабарни опа-сингилларим эшитганда шок ҳолатига тушишган. Оиламизда айлабланганлар бўлди, аммо мен судланганим йўқ. Опа-синглим оиласи бағрига қайтгунича 11 та болага қараганман. Болаларнинг “қачон қайтишади, эртага келишадими?” деган саволлари дилимни хун қиларди, — дейди актриса.

    “Мард бўлса, юзимга гапирсин”

    Актриса ижтимоий тармоқдаги кузатувчилари билан кўп низога бориши ва бунинг учун бир неча марта жазолангани ҳақида айтиб ўтди.

    Фото: Instagram / @xalimaxonim

    — Мен ҳам одамман, менда ҳам кўнгил бор. Ижтимоий тармоқларга “семиз” деб шунчалик ҳақоратли сўзни ёзишадики, чидаб бўлмайди. Гўёки мен қоматимнинг қандайлигини билмайман, у менга гапириб беряпти (кулиб). Туғилганимдан бери шу қомат билан яшайман, бизнинг оилада озғин инсоннинг ўзи бўлмаган. Кейин турмуш ўртоғим ва болаларимни ҳақоратлаб ёзишларига чидолмайман. Мард бўлса, юзимга гапирсин, — дейди актриса.

    “Маъмур Холмедовнинг гапига чидолмадим”

    Актриса Маъмур Холмедовни уриб, юзида жароҳат қолдиргани ва мушт туширишга уста эканлиги ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram / @xalimaxonim

    — Нимадандир жаҳлим чиқса, чидаб туролмайман. Концерт пайтида Аваз Охунга, Ботирхон Имомхўжаевга ва Маъмур Холмедовга мушт туширганман. Аҳад Қаюмнинг еган калтаги эса ҳаммага маълум. Тўғриси, Маъмурни урганимга афсусланаман, чунки юзида ширам қолиб кетган. Хуллас, воқеа мана бундай бўлган. Маъмурнинг машинаси йўқ эди, ҳар доим репитициядан кейин “қайси йўлдан юрасиз?” деб сўрарди. Пули бор, аммо машина ҳайдашга қизиқмасди. Ботир, Маъмур ва мен репитициядан кейин фастфуд емоқчи бўлганмиз. У қаҳва тайёрлайдиган машинани кўрсатиб, ўшандан олмоқчи эканлигини айтиб қолган. “Аҳмоқ, шунча пулга шунақа машина оласанми, ундан кўра тўрт ғилдираклигини олсанг бўлмайдими?” деб уришиб кетганман. Жаҳл билан юзига мушт туширганимда, юзи ёрилиб қон чиққан, — дейди актриса.

    “Пул бериб кинода тушмайман”

    Актриса бир неча йилдирки, фильмларда суратга тушмайди. Бунинг сабабини қуйидагича изоҳлади.

    Фото: Sputnik

    — Таклифлар кўп бўлди. Аммо қоматим ва феълимдан фойдаланиб, фақат шундай роллар беришларидан чарчадим. Яхши роллар беришларини истайман. Бундай роллар ҳам бўлди, аммо таклиф қилган режиссёр фильмига ҳомийлик қилишимдан умидвор бўлади. Бир нечтаси “Бунча берсангиз, мана бу рол сизники”, деди. Тошингни тер, мен пул бериб рол ижро этадиган актриса эмасман, деб ҳайдаб солдим. Шу боис яқин орада бирорта фильмда суратга тушганим йўқ. Бир нечта бизнесларимга инвестиция киритганман, ижтимоий тармоқлардан ҳам ҳақ оламан. Хуллас, пул бериб рол ижро этиш керак эмас, — дейди актриса.

    28.10.2023, 19:23   Изоҳ (0)   101597
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Болалигида кўча супурувчи бўлиб ишлаган, пул учун санъатни танлаган ва тўйдаги жанжалларда пишган Элмурод Ҳақназаров 37 ёшда (фото, видео)

    24.10.2023, 15:09

    “Турмуш ўртоғим қамалганда қўлимда чақалоғим билан қолганман”. Бозорда ишлаган ва санъатдаги омадини узоқ кутган актриса Вазира Юнусова 59 ёшда (фото, видео)

    27.10.2023, 12:02

    Жулия Робертс — 55 ёшда: қаттиққўл ўгай отаси, ветеринар бўлиш орзуси ва 25 млн доллар гонорар олган роли ҳақида

    28.10.2023, 09:51

    Фото: Женнифер Лопеснинг Калифорнияда жойлашган ҳашаматли уйи 34 млн долларга сотилди

    28.10.2023, 16:58

    Instagram: Даврон Кабулов хонадонида байрам, Муниса Ризаева машинасини сотмоқда, Жасур Умиров илк марта ота бўлади

    27.10.2023, 22:15

    Бир дақиқа учун 100 доллар: хонанда Мадонна ўз раққосларини кечикиш одати учун қандай жазолаши ҳақида

    27.10.2023, 14:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” “ПСЖ”га қарши — Клублар ўртасидаги ЖЧнинг ярим финал жуфтликлари маълум бўлди

    Спорт | 6 июл, 10:30

    Ўзбекистонда портловчи ва заҳарли моддалар айланмасига талаблар кучайтирилди

    Ўзбекистон | 6 июл, 10:20

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Реал” “Боруссия Д”ни мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасига эга чиқди (видео)

    Спорт | 6 июл, 09:50

    Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон энергетика компаниялари қўшма корхона ташкил этди

    Ўзбекистон | 6 июл, 09:40

    Арзон нархдаги “дача”га олдиндан тўлов қилманг — Ички ишлар бош бошқармаси

    Ўзбекистон | 6 июл, 08:56

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.