• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Болалигида кўча супурувчи бўлиб ишлаган, пул учун санъатни танлаган ва тўйдаги жанжалларда пишган Элмурод Ҳақназаров 37 ёшда (фото, видео)

    Элмурод Ҳақназаров нафақат жамоавий, балки якка ижоди билан ҳам мухлисларга яхши таниш. Санъат соҳасида таҳсил олмаган ва ҳаёт қийинчиликларига учраган Элмурод Ҳақназаров 23 октябрь куни 37 ёшни қаршилади. Шу муносабат билан Эрик Ҳайдар номи билан томошабинларга яхши таниш бўлган ижодкорнинг ҳаёт ва ижоди ҳақида маълумот берамиз.

    “Болаликка қайтишни истамайман”

    Фото: Instagram / @elmurodhaqnazarov

    — Мен Фарғонанинг Чимён қишлоғида дунёга келганман. У ер ҳақиқий ривожланган шаҳарча бўлиб, саноати ва дам олиш санаторийлари билан машҳур. Болалигим ёмон ўтмаган, аммо “Унга қайтишни истайсизми?” дейишса, йўқ деган бўлардим.

    Бунга сабаб болалик билан боғлиқ аччиқ хотираларим бор. Улардан бири — ўзим ўқийдиган мактаб эшигининг тагида онам майда-чуйда нарсалар сотиб ўтирарди. Онам бувим билан навбати билан сотувчилик қилишарди. Ёзда-ку майли, аммо қиш куни уларнинг совуқда ўтирганини кўра туриб, мактабга кириб кетишимдаги ҳолатимни тасвирлаб беролмайман.

    Фото: Instagram / @elmurodhaqnazarov

    Дадам заводда ишлаган ва у ерда портлаш бўлган. Бир куни онамни ит қопиб олган. Хуллас, мана шундай воқеалар сабаб болаликка қайтишни истамайман. Аммо бу билан бахтли кунларим бўлмаган, фақат қийинчиликда яшаганмиз, демоқчи эмасман.

    Онам иссиқ нонни тандирда ёпиб, белимга боғлаб берарди. Синфдошларим билан қўй боққани чиқиб, тушлик вақти ҳамма топганини дастурхонга қўярди. Ҳатто далада ўтлаб юрган сигирларни соғиб, иссиқ сут ичардик, — дейди Элмурод Ҳақназаров.

    “13 ёшимда кўча супурувчи бўлиб ишлаганман”

    Элмурод Ҳақназаров кўча супуришга мажбур бўлгани ва 10 километр масофани пиёда босиб институтга қатнагани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @elmurodhaqnazarov

    — 1999 йили Фарғона шаҳрига кўчиб келганмиз. Оиламиз оддий, ҳамма қатори кун кўрарди. Коллежда ўқиб юрган пайтларим ота-онамга кўмаклашиш учун маҳалла супурувчиси бўлиб ишга киргандим. Эрталаб азонда туриб, юзимни мато билан тўсиб, кўчаларни супурардим. Одамлардан уялмасдим, шунчаки кун келиб “Кўча супурувчи-ку” деб менга қизини турмушга бермаслигидан ҳайиқардим. Тонг ёришгач, ишни тугатиб, кийимларимни алмаштириб, ўқишга кетардим. Йўл кирага пул сарфлашни истамай, ўқишга пиёда қатнардим. Билмадим, ўшанда шунча кучни қаердан олган эканман, — дейди Элмурод Ҳақназаров.

    “Йўлкира пулим бўлмагани учун...”

    Бундан ташқари, қизиқчи болалигидан футболга қизиққани, аммо оиласидаги моддий қийинчиликлар сабаб спортни давом эттиролмагани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @elmurodhaqnazarov

    — Болалигимдан футболга қизиқардим. Жамоамизнинг сардори ҳам ўзим эдим. Аммо бир нарса қаттиқ алам қиларди. Ўйин вақтида менга бўйсунадиган синфдошларим дадалари билан автобусга ўтириб, “Нефтчи”нинг ўйинини кўргани боришарди. Аммо мен йўл пули сабаб ўйинни кўргани боролмасдим.

    Футболга бўлган қизиқишим кучли эди. Аммо жароҳат олганимдан кейин футбол ўйнашни камайтиришга мажбур бўлганман, — дейди “Дизайн” жамоаси аъзоси Элмурод Ҳақназаров.

    “Ишим юришмаяпти, қўшиқ айтсаммикан”

    Элмурод Ҳақназаров моддий қийинчиликларни енгиш учун қўшиқ айтмоқчи бўлгани ва Отабек Муҳаммадзоҳидга шогирд бўлиш ниятида борган кунларни қуйидагича хотирлади.

    Фото: Instagram / @elmurodhaqnazarov

    — Фарғона политехника институтига шартнома асосида ўқишга қабул қилинганман. Моддий имкониятимиз яхши бўлмагани учун дадамга ўқимайман, десам “Бир амаллаб тўлаймиз”, деган. Ҳақиқатан ҳам биринчи олти ойлик шартнома пулини ишхонасидан пул ўтказиб, тўлаб берганди. Аммо шартнома пулидан ташқари ҳам харажатлар бор эди. У пайтларда баҳо олиш учун ҳам пул бериларди. Моддий имкониятимни яхшилаш ҳақида ўйлаб юрган пайтимда дадам раҳматли Ҳожибой Тожибоевнинг концертини томоша қилиб ўтирган экан. Юз-қўлимни юваётган пайтим устознинг “Ҳозир кимнинг иши юришмаса, қўшиқ айтяпти”, деган гапи қулоғимга чалинди. Дадам маза қилиб кулиб концерт кўраётганда, мен жуда ёмон аҳволга тушдим.

    Фото: Instagram / @elmurodhaqnazarov

    “Менинг ҳам ишим юришмаяпти, қўшиқ айтиб кўрсаммикан?” деб хаёлдан ўтказдим. Раҳматли Охунжон Мадалиевнинг ашаддий мухлиси эди. Кассетасини олиб келиб, 30 га яқин қўшиқларини ёд олдим. Ундан кейин Шерали Жўраев ва Отабек Муҳаммадзоҳиднинг қўшиқларини ёд олдим. Мусиқий билимим бўлмаса-да, қўшиқ айтишга жиддий аҳд қилгандим. Кейин устоз санъаткор Отабек Муҳаммадзоҳиднинг уйига бориб, шогирдликка олишини сўрадим. У “Битта қўшиқ айтинг-чи?” деган. Ижромдан сўнг “Йўқ ука, қўшиқ бундай айтилмайди, ўрганиб, кейинроқ келасиз”, деб хайрлашган. Орадан 6 ой ўтиб, яна уйига борганман. Ўшанда жамоасидаги барча созандалар билан давра қуриб ўтирган экан.

    Фото: Instagram / @elmurodhaqnazarov

    Ҳар доимгидек яна қўшиқ айтишимни сўради. Ижромдан сўнг мулойимлик билан “Жон ука, сиз ритмни ҳам ҳис қилмаяпсиз”, деб турганида “Ака, гапнинг очиғи, шартнома асосида ўқишга кирганман. Шароитим у қадар яхши эмас. Шогирд қилиб олмасангиз ҳам, майли, ёнингизда турсам бўлди. Дисклар тарқалса, одамлар мени сизнинг шогирдингиз деб ўйлаб тўйга чақиради, шунда мен ҳам шартнома пулини тўлашга қийналмайман. Аммо 4 йилдан кейин қўшиқ айтишни йиғиштираман”, деганимда ҳаммалари кулиб юборишган. Отабек ака ҳам кулиб, “Сиздан қўшиқчи чиқмайди-ю, аммо қизиқчи бўлсангиз бўлади. Гапларингиз дона-дона”, деганди. Бу воқеадан бир кун аввал институтда “Қувноқлар ва зукколар” жамоасига таклиф этишганда “Битта гапни тўғри айтолмайман-ку”, деб рад этгандим, — дейди Элмурод Ҳақназаров.

    “Ҳофизлик қилиб бурним синган, кўзим кўкарган”

    Кулги жамоаси аъзоси қизиқчи бўлишига Отабек Муҳаммадзоҳиднинг гаплари сабаб бўлгани ва пул топиш илинжидагина санъатга кириб келгани ҳақида яшириб ўтирмайди.

    Фото: Instagram / @elmurodhaqnazarov

    — Эртаси куни институтга бориб, жамоага қўшилганман. Хуллас, санъатга қизиқишимга Ҳожибой Тожибоев ва Отабек Муҳаммадзоҳидлар сабаб бўлишган. Аммо Отабек ака шогирдликка олмаган. Созанда акаларга секин қўнғироқ қилиб, бугун қайси тўйхонада хизмат қилишини сўрардим. Костюм-шимларни кийиб, Отабек акага яқинроқ туришга ҳаракат қилардим. Отабек ака мени унутиб ҳам юборганди. У пайтларда Отабек ака иштирок этган тўйларнинг диски тарқаб кетарди. Мени кўпчилик ҳофизнинг шогирди деб билиб, тўйларига таклиф этишни бошлашди. Кўп ўтмай тўйларда ҳофизлик қилиш осон эмаслигини тушунганман. Тўрт йил ичида тўйларда ҳофизлик қилиб қўлим, бурним синган, кўп марта кўзим кўкарган. Аммо ваъдамда туриб, тўрт йилдан кейин қўшиқчилик қилишни тўхтатганман, — дейди “Дизайн” жамоаси аъзоси Элмурод Ҳақназаров.

    “Аёлимдан миннатдорман”

    Элмурод Ҳақназаров пулсизлик сабаб аёлини ҳам кўп бор қийнагани, аммо турмуш ўртоғи бирор марта нолимагани учун ҳам ундан миннатдорлиги ҳақида айтиб ўтди.

    Фото: Instagram / @elmurodhaqnazarov

    — Уйланганимдан кейин анча қийналганман. Ишлардим, аммо ойлигим биринчи ойдан иккинчисига етмасди. Аёлимнинг ўзига айтмасам ҳам, ҳамиша ундан миннатдорман. Чунки тўйдан кейин 5 йил гўшт емаслигимизга тўғри келган. Аммо бирор марта буни юзимга солмаган. Бир куни уйда сиқилиб ўтирсам, дадам бунинг сабабини сўради. Унга моддий жиҳатдан қийналаётганимни айтдим. “Ҳамма муаммойингнинг сабаби пулми? Сен унга бўлган меҳрингни сўндир, шунчалик қийналмайсан”, деди. Мана шу гапидан кейин пулга меҳр қўймасликка ўргандим. Тўғри, бу осон бўлгани йўқ, аммо пулга меҳрсиз яшаш завқлироқ экан. Эртанги кунимни ўйламайман, у-бу ким пул сўраса ҳам, бензинга пул олиб, қолганини бериб юбораман. Реклама бўйича кўпчилик тадбиркорлар билан ҳамкорлик қиламан. Улар орасида анча вақтдан бери келишув пулини бермаганлари жуда кўп. Агар ҳаммасини йиғсам, битта машинанинг пули тўпланса керак. Аммо уларнинг пулни бермаётгани мени хавотирга солмайди. Чунки ҳаққим бировга ўтиб кетмаслигини яхши биламан, — дейди “Дизайн” жамоаси аъзоси Элмурод Ҳақназаров.

    “Тўғри, ‘Дизайн’нинг очиқ ҳазиллари кўп”

    Элмурод Ҳақназаров 18 плус ҳазиллардан фойдаланмаслиги ва баъзи жамоалар одамларнинг талаби сабаб шундай юморлардан фойдаланишга мажбур бўлиши ҳақида айтиб ўтди.

    Фото: “Дарё” 

    — Бозорга тушган инсонда чўнтаги кўтаришига қараб, арзон ёки қиммат нарсани харид қилиш имконияти бор. Ҳозир қизиқчиликни танлайдиган жамоаларга ҳам худди шу имконият берилган. Улар ижодни бошлашдан аввал YouTube тармоғига кириб, қизиқчиларнинг чиқишларини кузатяпти. Одамлар қандай мавзудаги ҳазилларга қизиқишларини ўрганяпти. Яқинда Фарғонада янги кулги жамоасини тузишибди. “Илтимос, чиқишимизни кўриб беринг”, деб илтимос қилишди. Ишонинг, уларнинг чиқиши фақат белдан паст мавзудаги ҳазиллардан иборат. “Бу нима чиқиш?” деб койиб бердим. “Ака, ана жамоалар ҳам шундай ҳазилларни олиб чиқишяпти-ку”, деди. Тўғри, жамоаларда очиқ ҳазиллар кўп. Буни инкор этмайман. Аммо биттта концертда камида 4-5 марта ишлатишади, холос.

    Фото: Instagram / @elmurodhaqnazarov

    Гапимни нотўғри тушунишмасин, ўз фикримни айтаман. Жамоаларнинг концертига тушишса, одамлар айнан белдан паст ҳазилларга мириқиб кулишади. Бу очиқ ҳақиқат. Бу гапим билан очиқ кулгини тарғиб қилиш ниятим йўқ. Секин-аста яхши кулги қадрланиб боряпти. Яширмайман, ижодни бошлаган кезларим мен ҳам очиқ ҳазиллардан фойдаланганман. Аммо ижромда унчалик ўхшамаган. Шунинг учун очиқ ҳазиллардан умуман фойдаланмайман, деб аҳд қилганман. Ҳозир ҳам “Дизайн”даги якка чиқишларимда бундай ҳазиллардан фойдаланмайман, — дейди Элмурод Ҳақназаров.

    “Уч қизим бўлишини орзу қилганман”

    Элмурод Ҳақназаровнинг уч нафар қиз фарзанди бор. У интервьюларининг бирида баъзи эркакларга ўхшаб, ўғил фарзандни қиздан устун кўрмаслиги ҳақида айтиб ўтган.

    Фото: “Дарё” 

    — Отабек Муҳаммадзоҳиднинг ҳам уч нафар қиз фарзанди ва битта ўғли бор. Уйланмасдан аввал “Менинг ҳам учта қизим бўлса, яхши тарбия бериб, эгасига топширсам” деб ният қилардим. Аллоҳ ўғил берса қувонаман, аммо қизларимнинг борига ҳам шукр қиламан. Чунки дунёда фарзандсиз инсонлар ҳам жуда кўп, — дейди Элмурод Ҳақназаров.

    24.10.2023, 15:09   Изоҳ (0)   42611
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Саратонни енгган, лифтда кўзи ёриган ва оғир дардга чалинган турмуш ўртоғини парваришлаётган Саида Раметова 66 ёшда (фото, видео)

    22.09.2023, 13:08

    8 ойлик туғилган, пластик операция билан ўзгарган ва осмондаги юлдуз совға қилинган ўзбекистонлик ягона хонанда Муниса Ризаева 37 ёшда (фото, видео)

    21.10.2023, 18:58

    8 ёшдан ишлай бошлаган, спорт билан профессионал даражада шуғулланган ва киракашлик қилган Шаҳло Зоирова 35 ёшда (фото, видео) 

    23.10.2023, 19:14

    Instagram: Ўғилли бўлган Даврон Кабулов, ўзбекча рекламада суратга тушган Сами Насери, кўп болали отага айланган Отабек Мирзахолов

    23.10.2023, 22:15

    Instagram: Бунёд Раҳматуллаев биринчи, Азамат Аҳроров учинчи бор ота бўлди, “Уммон”чи Шоҳрух бир ойда қанча топади? 

    22.10.2023, 22:15

    Instagram: Ўзига Lexus совға қилган Шаҳло Зоирова, Рихситилла Абдуллаев хонадонида келинсалом, Мерилин Монрога айланган Марям Тиллаева

    21.10.2023, 22:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    American University оf Technology (АУТ) Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тинч океанида 55 кун қолиб кетган 5 нафар балиқчи қутқарилди

    Дунё | 12 май, 14:45

    Ҳанде Эрчелнинг унаштирув маросими, Керем Бурсиннинг орзусидаги роли ва тергов қилинаётган Фейза Живилек: турк сериаллари янгиликлари

    Кино | 12 май, 14:40

    Тошкентда бир оилани 150 минг доллар эвазига АҚШга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 14:25

    Эрлинг Ҳоланд “Реал” ва “Барселона” ўртасида танлов қилди — манба

    Спорт | 12 май, 14:15

    Болтиқбўйи давлатлари Россия таҳдиди сабаб миналарни тақиқловчи шартномадан чиқади

    Дунё | 12 май, 14:10

    Интернетдаги эркинлик ва масъулият: ҳуқуқлар ва мажбуриятларни аниқ белгилаш вақти келди

    Ўзбекистон | 12 май, 14:09

    Зеленский Путин 30 кунлик сулҳдан воз кечса ҳам, Истанбулга боради — Axios

    Дунё | 12 май, 13:53

    Жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар суди раисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 12 май, 13:44
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.