Озарбайжон БМТнинг Яқин Шарқ агентлиги (UNRWA) орқали фаластинлик қочқинларни қўллаб-қувватлаш учун 1,6 миллион доллар ажратди.
Бу ҳақда республика ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов Жидда шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари даражасидаги навбатдан ташқари йиғилишида маълум қилди.
Вазир минтақадаги хавфсизлик билан боғлиқ вазиятнинг жиддий ёмонлашишига олиб келган сўнгги воқеалар хавотирга сабаб бўлаётганини таъкидлади.
“Озарбайжон томонларни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва можарони тинч йўл билан ҳал қилишга чақиради”, — дейилади мамлакат ташқи ишлар вазирининг баёнотида.
Изоҳ (0)