АҚШ президенти Жо Байден Тель-Авивда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан учрашди.
“Америка Қўшма Штатлари эркинликни ҳимоя қилиш, адолатга эришиш ва тинчликни қўллаб-қувватлаш учун сиз томонда. Бугун, эртага ва ҳар доим сиз билан бирга бўлишга ваъда берамиз”, — деди Америка президенти Исроил бош вазирига.
Унинг қўшимча қилишича, Вашингтон “тинч аҳоли орасида фожиаларнинг олдини олиш учун” Исроил ва минтақадаги ҳамкорлари билан ишлашда давом этади.
Байден Яқин Шарқдаги можаронинг кескинлашуви фонида бугун Исроилга ташриф билан келди. Times оf Israel нашрининг ёзишича, Байденнинг Нетаняху билан учрашуви бир соатдан ортиқ давом этган.
Исроил бош вазири тинч аҳоли Ғазо секторидаги “қонуний террор нишонларига” қилинган ҳужумлардан азият чекаётганини тан олди. Унинг қўшимча қилишича, Исроил тинч аҳолини “хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилишга” чақиришда давом этади.
Изоҳ (0)