Фаластин — Исроил уруши фонида АҚШ президенти Жо Байден 18 октябрь куни эрталаб Исроилга расмий ташриф билан келди.
Америка етакчисининг самолётини Бен Гурион аэропортида шахсан бош вазир Бенямин Нетаняху ва Исроил президенти Исаак Герцог кутиб олди.
Исроилга ташриф буюришдан ташқари, Байден Ғазо секторидаги вазият бўйича тўрт томонлама саммит учун Иорданияга боришни ҳам режалаштирганди, унда Иордания қироли Абдулла II, Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий ва Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос ҳам иштирок этиши кутилаётган эди.
Бу учрашув 17 октябрь оқшомида Ғазодаги Ал-Аҳли касалхонасига Исроил томонидан уюштирилган ҳужум туфайли бекор қилинди. Ғазо сектори соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, шифохона портлаши 500 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган. Al-Arabiya қурбонлар сони 800 кишидан ошганини ёзди. Ҳалок бўлганлар ҳақида расмий маълумотлар йўқ.
Изоҳ (0)