Ўзбекистонда 12 октябрь куни қарийб 700 киши ишга жойлаштирилди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 12 октябрь республика бўйича 7 727 нафар фуқаро билан иш берувчилар ўртасида меҳнат шартномалари имзоланган. Туман ва шаҳар бандлик бўлимлари кўмагида 697 нафар фуқаро ишга жойлаштирилган, 89 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган.
Шунингдек, 546 нафар нафақа ёшига етган ишсиз фуқаронинг меҳнат дафтарчаларидаги меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотлар “Ягона миллий меҳнат тизими”га киритилди. Аҳолига энг кўп хизмат кўрсатган ҳудудлар:
- Наманган вилояти — 117 нафар;
- Самарқанд вилояти— 109 нафар;
- Қорақалпоғистон Республикаси — 102 нафар;
- Бухоро вилояти — 87 нафар;
- Фарғона вилояти — 75 нафар.
Қайд этилишича, 3 та тадбиркорлик субъектига ишга қабул қилинган фуқаролар учун субсидия ажратилган.
Изоҳ (0)