Тошкентдаги деҳқон бозорларидан бирида сотилаётган 10 килограмм товуқ гўшти сифатсиз экани аниқланди, деб хабар бермоқда Санэпидқўмита ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси Учтепа туман бўлими мутахассислари, Ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси (ВСЭЛ) ходимлари билан биргаликда “Фарҳод” деҳқон бозори ҳудудида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида сақланиш ва сотилиш талаблари бузилган, ҳидланган, органолептик кўрсаткичлари бузилган 10 килограмм хом товуқ гўшти маҳсулоти савдоси тўхтатилди ва тегишли тартибда бракераж қилинди.
Изоҳ (0)