Ўзбекистонликлар Татаристоннинг Қозон шаҳрига ишга таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Татаристон Республикаси Қозон шаҳрига меҳмонхона қурилиши ишларига фуқаролар ишга таклиф этилади. Талаб этиладиган мутахассисликлар:
- маляр-штукатур;
- “гипсокартоншик”;
- “каменшик”;
- “кафелшик”;
- “электромонтажник”;
- “арматуршик”;
- “опаловшик”;
- сантехник;
- “изолировшик”.
Ойлик маоши: соатига 150-200 рублдан бошланади (бажарилган иш ҳажмидан келиб чиқиб). Номзодларга қуйидаги талаблар қўйилган:
- Россияга кириши тақиқланмаган;
- муқаддам судланмаган;
- жисмонан соғлом;
- хорижга чиқиш паспортига эга бўлиши лозим.
Иш берувчи ҳисобидан:
- авиачипта;
- патент харажатлари;
- ётоқхона ва 3 маҳал иссиқ овқат;
- махсус ишчи кийим.
Танлов вақти: 2023 йил 28-сентябр куни соат 13:30 да бошланади. Танлов манзили: Наманган шаҳри Нодира 3-уй. Мўлжал: “Сардоба бозори” атрофи, “Зангори экран” корхонаси ёнида
Изоҳ (0)