Шавкат Мирзиёевнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммитида иштирок этиш учун Бишкек шаҳрига амалий ташрифи якунланди. Давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.
Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, “Манас” халқаро аэропортида давлат раҳбарини Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси — Президент администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаров ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.
Ўзбекистон президенти бугун МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди ҳамда ҳамдўстлик доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди. Дўстлик, яхши қўшничилик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун Ўзбекистон етакчисига ташкилотнинг олий мукофоти — МДҲ Фахрий нишони топширилди.
Саммит доирасида президент Беларусь президенти Александр Лукашенко билан учрашув ўтказди.
Изоҳ (0)