Ўзбекистонда ўтган 9 ойда айрим хусусий АЙҚШларда 9 миллион 150 минг литр нефть маҳсулотлари сифатсиз экани аниқланиб, уларнинг истеъмолга чиқарилишининг олди олинди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан нефть маҳсулотлари сифатини назорат қилиш бўйича жойларда мунтазам равишда назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Хусусан, жорий йилнинг январь—сентябрь ойларида хусусий автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида ўтказилган назорат тадбирлари давомида 225 та ҳолатда сифатсиз нефть маҳсулотлари сотилаётгани аниқланди.
Натижада жами 179 миллион 39 минг литр нефть маҳсулотларининг 9 миллион 150 минг литри сифатсизлиги боис истеъмолга чиқарилмади. Сифатсиз нефть маҳсулотлари энг кўп аниқланган ҳолатлар, асосан, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.
Изоҳ (0)