Афғонистондаги кучли зилзила қурбонлари сони 2 400 кишига етди. Ярадорлар 2 000 дан ортиқ одамни ташкил этмоқда, деб хабар берди “ТАСС”.
![](/static/2023/surayyo2/photo_2023-10-09_11-08-40.jpg)
Зилзила қурбонлар сони бўйича минтақадаги энг йирик офатлардан бири ҳисобланади.
![](/static/2023/surayyo2/photo_2023-10-09_11-08-56.jpg)
7-октябр куни Афғонистоннинг Ҳирот вилоятида 6,2 магнитудали зилзила қайд этилган, унинг эпимаркази 272 минг киши истиқомат қиладиган Ҳирот шаҳридан 42 километр шимоли-ғарбда жойлашган. Зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда.
![](/static/2023/surayyo2/photo_2023-10-09_11-09-06.jpg)
![](/static/2023/surayyo2/photo_2023-10-09_11-09-23.jpg)
![](/static/2023/surayyo2/photo_2023-10-09_11-09-32.jpg)
![](/static/2023/surayyo2/photo_2023-10-09_11-09-42.jpg)
- 8-октябр куни Афғонистонда яна бир зилзила қайд этилди. Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, Афғонистоннинг шарқий қисмида кузатилган зилзила магнитудаси 4,5 баллни ташкил этган.
- Мазкур зилзила оқибатлари ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Изоҳ (0)