7-октябр куни Афғонистонда кетма-кет беш марта кучли зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда “Дарё”нинг Афғонистондаги мухбири.
Ҳирот вилоятида 6,2 магнитудали зилзила қайд этилган, унинг эпимаркази 272 минг киши истиқомат қиладиган Ҳирот шаҳридан 42 километр шимоли-ғарбда жойлашган. Зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда.
Ҳодиса оқибатида 15 киши ҳалок бўлди. Яна 40 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олди.
“Толибон” расмийлари қурбонлар ҳақидаги маълумотлар Ҳиротнинг Занде Жан туманидаги учта қишлоқдан келиб тушганини маълум қилди.
3-октябр куни Непал ғарбида 6,3 ва 5,3 магнитудали иккита зилзила содир бўлганди. Оқибатда 17 киши жароҳатланган.
Изоҳ (0)