Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистонда содир бўлган зилзилада ҳалок бўлганлар оиласига ҳамдардлик билдириб, бундай оғир дамда афғон халқи билан бирга эканини маълум қилди.
"Афғонистоннинг ғарбий вилоятларида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши ва кенг кўламли вайронагарчиликларга олиб келган зилзила ҳақидаги хабар Ўзбекистонда чуқур қайғу билан қабул қилинди.
Зилзила қурбонларининг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз, афғон халқининг қайғусига шерикмиз ва жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз.
Ўзбекистон томони Афғонистон ва унинг халқи билан бугунги оғир дамларда биргадир", — дейилади ТИВ баёнотида.
Кеча 7-октябр куни Афғонистон ғарбида 6,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила натижасида ҳалок 2000 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, яна 9 мингдан ортиқ одам жабрланди.
Изоҳ (0)