• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Яқин Шарқда яна уруш: HАMAS ва Исроил армияси тўқнашуви ҳақида сўнгги маълумотлар

    7-октябр куни эрталаб HАMAS кучлари Исроилга ҳужум бошлади. HАMAS аъзоларининг айтишича, “Ал-Ақса тўфони” операцияси давомида Исроил шаҳарларига беш мингта ракета учирилган, бир неча ўнлаб қуролли кучлар Исроилнинг Ғазо сектори билан чегарадош аҳоли пунктларига кириб борган. Исроил расмийлари мамлакатга икки мингдан ортиқ ракета келиб тушганини айтмоқда.

    Ғазо секторидан Исроилга учаётган ракеталар
    Фото: AFP

    Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос Фаластин халқи “Исроил ҳужумларидан ўзини ҳимоя қилиш” ҳуқуқига эга эканини таъкидлади.

    Фаластин маъмурияти соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Ғазо секторига қилинган ҳужумларда камида 198 киши ҳалок бўлган, 1 610 дан ортиқ киши жароҳатланган. Вазирлик аввалроқ Ғазо сектори шимолидаги касалхонага зарба берилганини маълум қилганди.

    Исроилнинг жавоб зарбаси оқибатлари
    Фото: Reuters

    Исроил расмийларининг соат 17:00 даги маълумотларига кўра, HАMAS ҳужумида камида 100 нафар исроиллик ҳалок бўлган, камида 908 киши жароҳатланган. Қурбонлар орасида камида бир тиббиёт ходими бор. Расмийлар қурбонлар сони ортишини айтди.

    Ҳужумда ҳалок бўлган исроилликлар
    Фото: AP Photo

    HАMAS кучлари 50 га яқин исроиллик аскар асирга олганини маълум қилди. Гаровга олинганлар Ғазо секторига етказилган. Ижтимоий тармоқларда қуролланган одамлар тинч аҳолини, жумладан аёллар ва кексаларни, шунингдек шикастланган танк экипажини мажбуран олиб кетаётгани акс этган видеолар пайдо бўлди (уларнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаган).

    Шунингдек, HАMAS Ғазо сектори мудофаасига масъул бўлган исроиллик генерал майор Нимрод Алонийни гаровга олгани маълум қилинди. HАMAS аъзоларининг айтишича, гаровга олинганлар орасида Исроил армияси зобитлари ҳам бор. Al-Arabiya телеканали хабар беришича, Исроил ва Фаластин фракциялари вакиллари гаровга олинганларнинг тақдири бўйича музокараларни бошлаган. Исроил армияси HАMAS бир неча тинч аҳоли ва ҳарбий хизматчиларни гаровга олганини тасдиқлади. HАMAS операциясига қўшилган Фаластин Исломий Жиҳод ташкилоти гаровга олинганлар “Исроил қамоқларидаги барча маҳбусларимиз озод қилинмагунча ушлаб турилади” деб баёнот берди.

    Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху мамлакат уруш ҳолатида эканини айтди. Исроил президенти Исхак Герцог HАMAS ҳужуми ортида Эрон расмийлари турганини даъво қилди. Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчилари Ғазо секторида HАMAS’нинг 21 та нишонига: 17 та ҳарбий объект ва тўртта қўмондонлик марказига зарба берди.

    Исроилнинг жануби қисми полиция томонидан ўраб олинган, 20 дан ортиқ аҳоли пунктларида махсус кучлар ҳаракатланмоқда. Ғазо яқинидаги Нирим шаҳрида HАMAS’нинг тўққиз аъзоси ўлдирилгани айтилмоқда. Исроил Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилингани ва ҳуқуқ-тартибот кучлари учун кўнгиллиларни жалб қилиш бошланганини маълум қилди. Исроилнинг собиқ бош вазири Нафтали Беннет кўнгиллилар сафига қўшилди. 8-октябр куни мамлакатда мактаб ва боғчалар ёпилади. Европанинг йирик авиакомпаниялари Исроилга парвозларни бекор қилди ёки қисқартирди.

    HАMAS’ни кимлар қўллаб-қувватлади, кимлар қоралади?

    “Толибон” HАMAS’нинг Исроилдаги операцияларини қўллаб-қувватлади.

    “Агар Исроилга қўшни мусулмон давлатлар бизга у ердан ўтиш ҳуқуқини берса, биз Қуддусни фатҳ қиламиз”, — деган “Толибон” расмийси.

    Ливан ва Уммонда HАMAS’ни қўллаб-қувватловчи намойишлар бўлиб ўтди.

    Саудия Арабистони кескинлашув ва тинчлик музокараларини зудлик билан тўхтатишга чақирди. Исроилга қарши бўлган Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи Ғазодаги вазиятни кузатаётганини ва “Фаластин қаршилик ҳаракати раҳбарияти” билан алоқада эканлигини маълум қилди. Россия можаро томонларини босиқликка чақирди. Эрон HАMAS жангариларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

    Айни пайтда дунёнинг кўплаб давлатлари, хусусан, Буюк Британия, Германия, Франция, Нидерландия ва Украина HАMAS’нинг Исроилга ҳужумини қораламоқда. Ушбу ҳаракатларни Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляен ҳам қоралаган. Миср ва Туркия можаро томонларини босиқликка чақирди. АҚШнинг Исроилдаги элчихонаси вазиятни “яқиндан кузатаётганини” айтди. Пентагон Исроилни ўзини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган барча нарсалар билан таъминлашини эълон қилди. 

    07.10.2023, 21:16   Изоҳ (0)   22529
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШнинг яширин кучи ёхуд “кўринмас дипломатия” сиёсати

    07.10.2023, 19:07

    БМТ суди Арманистоннинг Озарбайжонга қарши даъвоси бўйича суд мажлисини ўтказади

    07.10.2023, 18:36

    Фаластин—Исроил можароси: Қурбонлар ва гаровга олинган исроилликлар сони маълум қилинди

    07.10.2023, 16:43

    Исроил мудофаа армияси Ғазо секторига жавоб зарбаларини беришни бошлади

    07.10.2023, 13:46

    Ғазо секторидан Исроилга ўнлаб ракеталар учирилди

    07.10.2023, 12:20

    Майя Санду “Пригожин жамоаси” Молдовада давлат тўнтаришини тайёрлагани ҳақида гапирди

    07.10.2023, 11:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35

    “Ливерпуль” Винисиус учун “Реал”га катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 14 июл, 21:31

    АҚШ ва Хитой савдосидаги ўсиш божлар туфайли пасайгани маълум қилинди 

    Дунё | 14 июл, 21:20

    Иссиқда қайси егуликларни етказиб бериш хизмати орқали буюртма бериб бўлмайди?

    Маслаҳатлар | 14 июл, 20:59

    Тошкентда аҳоли банк карталаридан пул ўғирлаган жиноий гуруҳ фош этилди

    Ўзбекистон | 14 июл, 20:45

    Ёзги суперфуд: помидорнинг иммунитетдан юраккача бўлган саломатликка таъсири

    Саломатлик | 14 июл, 20:25

    Wizz Air лоукостери сентябрдан Абу-Дабига парвозларни тўхтатади

    Дунё | 14 июл, 20:09

    Узоқ йиллар давом этган турмуши ажрим билан якунланган машҳурлар

    Шоу-бизнес | 14 июл, 20:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.