• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШнинг яширин кучи ёхуд “кўринмас дипломатия” сиёсати

    Ҳар қандай мамлакатнинг қудрати бевосита ҳарбий ва иқтисодий салоҳият орқали белгиланади. Барча даврларда ҳар қандай давлат ўз хавфсизлигини таъминловчи куч сифатида қуролли кучга эътибор қаратган. Ўз навбатида, ҳарбий куч катта маблағни талаб қилади. Шу нуқтаи назардан, иқтисоди бардавом бўлган мамлакатлар доим  ҳарбий қудратини ривожлантиришга интилиб келган.

    Инсон ақли вақт ўтиши билан ўқотар қуролдан тортиб Ер сайёрасини йўқ қилиб юбора оладиган ядро каллакларигача ўйлаб топди. Инсоният глобаллашув даврига қадам босиш баробарида, замонавий дунёнинг янги куч воситаларини яратишга талпинди. Кашф этилган янги куч воситалари бугун қудратли мамлакатлар ўртасидаги ўзаро геосиёсий рақобатнинг кўриниш ва шаклини ХХ асрга қараганда тубдан ўзгартириб юборди.

    Тўғри, бугунги кунда ҳарбий ва иқтисодий куч воситаси орқали ҳар бир давлатни ўз позициясини ўзгартиришга мажбур қилиш мумкин. Бироқ баъзида қаттиқ воситаларсиз ҳам кўзланган мақсадга эришса бўлади. Harvard университети профессори Жозеф Най айтганидек, бунда мажбурлаш эмас, балки жалб қилиш асосий омил ҳисобланади.

    Ушбу мақолада замонавий дунёнинг янги куч воситаларидан бири бўлган — юмшоқ куч ёки “кўринмас дипломатия”, унинг АҚШ ташқи сиёсатидаги ўрни ҳақида сўз юритамиз.

    Юмшоқ куч ўзи нима?

    Юмшоқ куч — бу маълум бир геосиёсий мақсадга зўравонликларсиз эришиш йўли ҳисобланади. Юмшоқ куч атамасини баъзан “кўринмас дипломатия” ибораси билан синоним тарзда ишлатиш мумкин. Юмшоқ кучнинг ўзига хос жиҳати, у қаттиқ (ҳарбий) кучдан мутлақо фарқ қилади. Масалан, ҳарбий ва иқтисодий таҳдидлар бир мамлакатни ўз қарори ва позициясини ўзгартиришга мажбур этса, юмшоқ куч жалб қилиш сиёсати билан таъсир кўрсатади. Аниқроқ қилиб айтганда, юмшоқ куч бу ўз манфаатларингизни бошқалар манфаат ва истакларига айлантиришдир!

    Жозеф Най ўзининг “Юмшоқ куч” (Soft Power) асарида кўринмас дипломатия учта манбага таянишини ёзади. Биринчиси — жозибадор маданият. Иккинчиси — мамлакат ичида ва ташқарисида намуна бўла оладиган сиёсий қадрият. Учинчиси — ҳуқуқий ва ахлоқий куч сифатида намоён бўлган ташқи сиёсат.

    Юмшоқ куч атамасининг сиёсатга кириб келиши

    Юмшоқ куч атамасини биринчи бўлиб сиёсатшунослик фанига олиб кирган Harvard университети профессори Жозеф Най бўлишига қарамай, бу куч воситаси ҳақидаги қарашлар милоддан аввалги VI асрда яшаб ўтган хитойлик стратег Сун Сзи томонидан тилга олинган. Унинг сўзларига кўра, “дунёда сувдан заифроқ ва нозикроқ нарса йўқ, лекин у энг қаттиқ жисмни ҳам йўқ қила олади”.

    Сун Сзи ўзининг “Уруш санъати” номли асарида “Ғалабанинг энг аълоси юз марта жанг қилиб, юз марта ғалаба қозониш эмас, балки жанг қилмасдан ғолиб бўлишдир”, деб ёзади. Шу жиҳатдан олиб қараганда, кучнинг мавжудлиги эмас, балки ундан қандай фойдалана олиш муҳим ҳисобланади.

    Совет Иттифоқининг қулашида юмшоқ кучнинг ўрни

    Юмшоқ куч ибораси ўтган асрнинг 90 йилларида жаҳон сиёсатида муомалага чиқарилган бўлса-да, уни реал сиёсатда қўллаш жараёни АҚШ ва Совет Иттифоқи ўртасида бошланган Совуқ уруш (1945–1990) даврига бориб тақалади. Айни шу вақт ичида Американинг юмшоқ кучига асосий ва ягона рақобатчи Совет Иттифоқи эди. Иккинчи жаҳон урушида Германия устидан ғалаба қозониш ва урушдан кейинги даврда кузатилган иқтисодий ўсиш коммунистик режим обрўсини Европа, Африка ва Осиё каби минтақаларда ошириб юборди. Натижада дунёнинг турли нуқталаридаги инсонлар ушбу ғоя кетидан эргаша бошлади.

    Айниқса, 1957 йилда Совет Иттифоқи томонидан фазога биринчи сунъий йўлдошнинг учирилиши коммунистик мафкура таъсири янада кенг қулоч ёзишига хизмат қилди. Аммо кейинчалик Совет Иттифоқида юзага келган иқтисодий турғунлик унинг юмшоқ куч таъсирини сезиларли равишда пасайтирди.

    Жозеф Най “Юмшоқ куч” асарида “Фан ва техника, классик мусиқа, балет ва енгил атлетикада совет маданияти жозибадор эди, аммо машҳур маданий экспертларнинг йўқлиги унинг таъсирини чеклаб қўйди. Энг муҳими, совет ташвиқоти ўзининг сиёсатига мос келмас эди”, деб ёзади.

    АҚШнинг ҳарбий ва иқтисодий қудрати Совуқ урушда Совет Иттифоқини мағлуб этишда асосий рол ўйнаган бўлса-да, Американинг кўринмас дипломатияси коммунистик режимини ичкаридан мавҳ этишда ёрдам берди. 1950 йилларда икки мамлакат ўртасидаги алмашув дастурига мувофиқ 40-50 нафарга яқин талабалар Қўшма Штатларда турли йўналишларда таҳсил олган. АҚШда билим олган ёш кадрлар вақти ўтиб, коммунистик режимга таъсир этмасдан қолмади. Хусусан, Александр Яковлев 1958 йилда Колумбия университетида сиёсатшунос олим Давид Турмен билан биргаликдаги илмий ишларидан ниҳоятда таъсирланган эди. Кейинчалик Яковлев Политбюро (сиёсий бюро — турли мамлакатлардаги коммунистик партияларнинг бошқарув органи) аъзоси ва Михаил Горбачёвда либерал ғоялар шаклланишида асосий фигура бўлиб хизмат қилди. “Совуқ урушда қаттиқ ва юмшоқ кучларнинг бирлашуви билан ғалаба қозонилди. Қаттиқ куч улкан ҳарбий тўсиқни парчалаган бўлса, юмшоқ куч Совет Иттифоқини ич-ичидан емирди”, — деб ёзган ўз китобида Жозеф Най.

    Юмшоқ кучнинг АҚШ сиёсатидаги ўрни

    Совет Иттифоқи парчаланиб, Совуқ уруш барҳам топгач, XXI асрда халқаро муносабатларда юмшоқ кучнинг фавқулодда аҳамияти сезиларли даражада ортди. Жозеф Най ўз асарида 2000 йилларда АҚШ ҳукумати томонидан юритилган қаттиқ куч сиёсати келтириб чиқарган салбий оқибатларни кўрсатиб, Ироқ ва Афғонистонга уюштирилган ҳарбий операцияларни танқид остига олади. Чунки айни шу ҳарбий амалиётлар Қўшма Штатларнинг дунё ҳамжамияти олдидаги ишончига жиддий зарба берган эди.

    “Ироқ урушидан олинган сабоқ шундан иборат бўлдики, АҚШнинг юмшоқ кучи тобора камайиб бормоқда. Буш кенгроқ ҳарбий коалиция ёки БМТнинг рухсатини қўлга кирита олмагани учун урушга кирди. Бу эса, ўз навбатида, қуйидаги икки оқибатни келтириб чиқарди: биринчидан, Америкага қарши кайфиятнинг кучайиши, террорчиларни ёллашнинг бекор қилиниши; иккинчидан, уруш ва қайта қуриш ҳаракатлари АҚШ учун катта харажатларга сабаб бўлди. Бошқа мамлакатлар учун жозибадорлигимиз аҳамиятини камайтирганимизда, биз, албатта, бунинг учун бадал тўлаймиз”, — деб ёзган Жозеф Най.

    Сиёсатчи агарда Қўшма Штатлар дунёда биринчилигини сақлаб қолмоқчи бўлса, ташқи сиёсат юритишда юмшоқ кучни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиши шартлигини билдиради. У юмшоқ куч керакли натижага эришишнинг бошқа бир воситаси эканлигини таъкидлайди.

    Жозеф Най АҚШ юмшоқ кучининг дунё бўйлаб тарқалишида, оммавий дипломатия сиёсатининг ўрни катта эканлигига эътибор қаратади. Оммавий дипломатия сиёсатининг учта муҳим йўналиши бўлиб, улар ичида алмашинув дастури алоҳида устувор аҳамият касб этади. АҚШ давлат котибининг оммавий дипломатия бўйича собиқ ўринбосари Шарлотта Бирснинг сўзларига кўра, 200 дан ортиқ амалдаги ёки собиқ давлат раҳбарлари ва терроризмга қарши кураш коалицияси лидерларининг ярми шундай алмашинув дастурлари иштирокчиси бўлган. Жозеф Най ушбу дастур ҳақида шундай ёзади:

    “Ўтган ўн йилликларда тахминан 700 минг нафар иштирокчи Американинг маданий ва илмий алмашинув дастурларида қатнашган. Бу алмашинув дастурлари Анвар Саодат, Гелмут Шмидт, Маргарет Тетчер каби дунё лидерларини етиштиришда ёрдам берди”.

    Жозеф Найнинг таъкидлашича, Америкада таҳсил олган талабалар АҚШнинг оммавий маданияти, демократияси ҳамда ички ва ташқи сиёсатидан таъсирланиши керак. Вақт ўтиши билан бу талабалар ўз мамлакатларида АҚШ манфаатларини илгари суришда ёрдам беради. Найнинг таъбири билан айтганда, АҚШда таълим олган шахслар Қўшма Штатлар обрўси учун ажойиб манба!

    Хулоса қиладиган бўлсак, бугунги хилма-хил дунёда ҳар учала куч манбаси —ҳарбий, иқтисодий ва юмшоқ куч маълум бир даражада долзарб. “Кўринмас дипломатия” сиёсати қандай имкониятлар тақдим этишини кўрган йирик куч марказлари, айниқса, Хитой бугунги кунда ўзининг юмшоқ кучини парваришлаш учун катта маблағ сарфламоқда. Агар XXI аср ахборот даври эканлигини ва ижтимоий жараёнлар шу кетишда давом этишини ҳисобга олсак, юмшоқ куч самарали таъсир кўрсатиш воситаси бўлишига шубҳа йўқ!

    Сардор Али

    07.10.2023, 19:07   Изоҳ (0)   21188
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    БМТ суди Арманистоннинг Озарбайжонга қарши даъвоси бўйича суд мажлисини ўтказади

    07.10.2023, 18:36

    Фаластин—Исроил можароси: Қурбонлар ва гаровга олинган исроилликлар сони маълум қилинди

    07.10.2023, 16:43

    Исроил мудофаа армияси Ғазо секторига жавоб зарбаларини беришни бошлади

    07.10.2023, 13:46

    Ғазо секторидан Исроилга ўнлаб ракеталар учирилди

    07.10.2023, 12:20

    Майя Санду “Пригожин жамоаси” Молдовада давлат тўнтаришини тайёрлагани ҳақида гапирди

    07.10.2023, 11:15

    АҚШ Россияга микрочиплар етказиб берган 42 та Хитой компанияси билан савдоларни чеклайди

    07.10.2023, 10:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тарихдаги энг бой спортчи банкротга учрагани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

    Дунё | 13 май, 18:10

    ХДП фракцияси — парламентдаги мухолифат деб эълон қилинди

    Ўзбекистон | 13 май, 18:00

    Россияда қаровсиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 13 май, 17:45

    Киприкларни ўстириш ва қалинлаштиришга ёрдам берадиган тавсиялар

    Лайфстайл | 13 май, 17:35

    Ўзбекистон фуқаролари 2025 йил 1 июндан Хитойга визасиз кириши мумкин бўлади

    Ўзбекистон | 13 май, 17:21

    Навоийда аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 17:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.