HАMAS кучларининг Исроил билан чегара яқинидаги аҳоли пунктларига кириб бориши оқибатида ҳалок бўлган исроилликлар сони 22 кишига етди, деб ёзмоқда BBC.
Исроил томонидан Ғазо секторининг бомбардимон қилиниши оқибатида жабрланганлар сони ҳам ортиб бораётгани айтилди. Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги қамалда қолган анклавдаги касалхоналарда қон топширишга чақирмоқда, деб хабар берди Al Jazeera.
7-октябр тонгида ҲАMAS гуруҳи Исроилга қарши “Ал-Ақса тўфони операцияси” бошланганини эълон қилганди. Исроил ҳудудига ракеталар йўлланди. Чегара ҳудудларида 50 нафар исроиллик аскар, жумладан, армия генерали Нимрод Алони гаров олинган. Исроил фаластинликлар билан гаровга олинганлар тақдири юзасидан музокаралар бошлагани айтилмоқда.
Айни пайтда, HАMAS ҳужумига жавобан Исроил армияси уруш ҳолатига ўтди.
Изоҳ (0)