• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    “Худо қани? — ҳайқирди у. — Биласизларми, сизларга нима демоқчиман! Биз Уни ўлдирдик — сиз ва мен! Биз унинг қотилимиз!...” — “Зардўшт таваллоси” асари ҳақида

    “Бу ерга келгунимча менда кўнгил борлигини билмаган эканман…”

    Буюк файласуф Фридрих Ницше “Зардўшт таваллоси”да қадимий Шарқ илмидан баҳраманд бўлган Ғарб мутафаккири сифатида тафаккур майдонига келади: “Зардўшт таваллоси”да у Зардўшт билан суҳбат қуради, уни ўзида, ўзини эса унинг сиймосида кўради. Унинг тасаввуридаги Зардўшт реал ҳаётдан, инсоният оламини ўраб олган табиатдан, борлиқдан айро эмас, балки унинг ажралмас бир бўлаги, таркибий бир қисми, борлиқнинг чексиз-чегарасиз, таг-туби номаълум денгизига шўнғиб, унда эркин суза олган, тубидан ҳикмат жавоҳирларини қўлга кирита олган Аъло одамдир.

    Фридрих Ницше Телба образи билан алғов-далғов тушлар кўраётган Ғарбнинг ХХ аср инсонини ҳушёрликка даъват этди; тафаккурсизликнинг лойқа дарёсида хас-хашакдек шиддат билан оқиб кетаётган оломонга ёрдам қўлини чўзган, кибр-у ҳаво, нафс ва зўравонлик зулматлари қоплаган Ғарб осмонини кўҳна донишманд Зардўшт тафаккури билан чароғон этмоқчи бўлди.

    Фото: “Storyтел”

    У ўзининг “Фожианинг мусиқа руҳидан туғилиши”, “Инсонга хос, ҳаддан ташқари инсонга хос”, “Йўловчи ва унинг сояси”, “Қувноқ билимлар”, “Аччиқ ҳикмат”, “Яхшилик ва ёмонликнинг нариги тарафида”, “Ахлоқнинг келиб чиқиши”, “Санамларнинг оқшоми”, “Антихрист” каби асарлари билан аввал Европани, кейинчалик Осиёни ҳайратга солди. Аммо Шарқда Мансур Ҳаллож, Умар Хайём, Насимий ва Машрабга бўлган муносабат ўта зиддиятли бўлиб келганидек, Ғарбда Ницшега бўлган муносабат ҳам доимо айқаш-уйқаш, телба-тескари бўлиб келди.

    Жумладан, абсурд ва исёнкор одам фалсафасини олдинга сурган ХХ аср машҳур француз экзистенсиалисти Албер Камю “Исёнкор одам” асари устида ишлаш жараёнида шундай деган эди: “Европанинг ёвуз даҳолари номини олган файласуфлар бор, уларни Гегел, Маркс ва Ницше дейишади… Биз уларнинг Европасида, улар яратган Европада яшаяпмиз”. Камюнинг Ницшега бўлган салбий муносабати кейинчалик ижобий томонга ўзгаради ва у ўзининг машҳур асарларидан бири — “Сизиф ҳақида асотир”ини маълум даражада Ницше қарашлари таъсири остида яратади. Келинг, ўша бетакрор асарнинг мағзини чақишга уриниб кўрамиз, агар эплолмасак, ҳеч бўлмаса, мағзини чақишга ҳаракат қилган олимларнинг шахсий таҳлилларини кўздан кечирамиз.

    Фото: “Стйлус”

    Аъло одам

    Ницше “Зардўшт тавалло”сида “ўзини инсоният имкониятлари чегарасидан ташқарига чиққан онгни ўзида мужассамлаштирган Зардўшт билан тенглаштирган”. У инсоният ва ҳаётга душман бўлган нарсалар, кимсаларни йўқ қилишга, йўққа чиқаришга тайёр турувчи, нажоткор, қудратли, матонатли, фидокор инсон идеали — Аъло инсон тимсолини яратишга интилади. Ницше фикрича, Аъло одам заминнинг мазмуни. Ўзи Зардўшт ким? Ўша биз билган тарихдаги Зардўштми, ёки бошқа? Гап шундаги, Ницшенинг Аъло Одами — кайҳоний одам. Унда биз ҳам “Авесто”да улуғланган Инсон, ҳам тасаввуф алломалари тасаввур этган Комил Инсон тимсолини кўрамиз. Хуллас, ўша Зардўштда Олий Инсоннинг зардуштийлик ва ислом фалсафий тафаккуридаги тимсолларининг бир-бирига қоришиб кетган ҳолати мавжуд ва биз, ўқирманларга айнан шу ҳолат керак.

    Асарни ҳижжалаб ўқиган одам асар услубида Зардўшт билан Ницшенинг тенглиги яққол кўзга ташланишини пайқайди. Дарҳақиқат, муаллиф илоҳий шахс билан ўзини тенг қўяди, ўзаро мулоқотда бўлади, кўп ҳолларда Зардўшт номидан гапиради, Зардўшт ғояларини ўзининг қалб кечинмалари билан синтезлаштиради. Гарчи, улар туғилган макон турли минтақаларда жойлашган, жуда улкан, маҳобатли тарихий давр уларни ажратиб турган бўлса-да, қарашлар уйғунлиги фавқулодда ҳодиса сифатида, айни пайтда ўта табиий ҳолатда юзага келади.

    Бу шу даражада табиий, шу даражада мусаффо ва гўзалки, уни бир-биридан ажратишга интилиш ёки бир-биридан айро ҳолда тушуниш жиддий хатоликка олиб келади. Асарда муаллиф Зардўшт билан замондошдай, яқин дўстдай ёнма-ён туриб гаплашади. Ўзининг ғояларини тўғридан-тўғри Зардўшт орқали тушунтиришга ҳаракат қилади ва бунга ўта табиийлик билан эришади. Ницше бошқа европалик донишмандлардан фарқли тарзда ёниб, шавқ-у завққа тўлиб ёзади, унда кескин ва ёрқин ранглар жуда кўп. У ҳар қандай оғир, залворли фикрни, ақлни остин-устун қилиб юборадиган гапни жўшқин ҳиссиёт ва қайноқ эҳтирос билан йўғрилган ҳолда баён этади, бевосита ва тўғридан-тўғри Шарқ феноменига мурожаат қилар экан, унинг оламида яшайди. Ўзини ўзи танлаган, ихлос қўйган Зардўшт тимсолида кўради. Шунинг учун Ницшенинг услуби “Авесто” матнларининг услубига жуда ўхшайди, яқин туради.

    Фото: Google Images

    “Худо ўлди!” иборасига шарҳ

    Ницшенинг “Худо ўлди”, деган машҳур иборасини Ницшега қизиққан ҳар бир ўқувчи билади, аммо шарҳлай олмайди. Тафаккур қилишга эриниб, Ницшени шунчаки телба даҳрийга чиқариб қўяди. Аммо бу икки оғизли гап ортидаги маъно шу қадар теранки, ҳайратланмай илож йўқ. Ницше “Худо ўлди” иборасини биринчи марта “Зардўшт таваллоси”ни ёзмасидан олдин, “Қувноқ билимлар” асарида қўллаган. Унда шундай келтирилади:

    “Куппа-кундуз куни чироқ ёқиб, бозормайдонда тентираганча: “Худони қидиряпман! Худо қаерда?” — дея тинимсиз қичқирган телба ҳақида эшитганмисиз? Унинг атрофида тўпланганларнинг кўпи даҳрийлар бўлиб, телбани майна қилишарди. Худони йўқотиб қўйдингми? — сўради улардан бири. Худо ёш боладай бўлса, адашиб қолгандир-да, — сўз қотди бошқаси. Балки беркиниб олгандир? Ёки биздан қўрқяптимикан? Сувга тушиб, чўкиб кетган бўлса-чи? Ё кўчиб кетдимикан? — усти-устига шарақлаб кулишарди. Шу пайт телба тўпланганлар орасига отилиб кирди-да, кўзини чақчайтириб ҳаммасига бир-бир қарай бошлади. “Худо қани? — ҳайқирди у. — Биласизларми, сизларга нима демоқчиман! Биз Уни ўлдирдик – сиз ва мен! Биз унинг қотилимиз!”

    Илк ўрта асрлар Мусулмон Шарқида Мансур Ҳалложнинг ислом оламини ларзага келтирган “Анал-Ҳақ” деган ҳайқириғини эслатадиган ушбу таъбир ҳам ўз навбатида ноанъанавий, қулоққа эриш туюладиган, иймон-эътиқод аҳли учун куфрдан ўзга нарса эмас эди. Оломон бу сўзни айтган одамнинг фикрини тафтиш қилмай, шунчаки дорга тортишни маъқул кўришган. Бу ибора ҳам неча-неча дашномлардан омон чиқмаган дейсиз, албатта жуда хунук сўз, лекин биз унинг ортидаги аччиқ ҳақиқатга юзма-юз келишни ўрганишимиз, бу сўзни рад этгандан фойдалироқ.

    Бу ибора хусусида ўзбек олими Нарзулла Жўраев ўзига хос талқинини қилади: “Бу билан Ницше, биринчидан, инсоният ҳали баркамол эмас, у ҳали тарбияга эҳтиёж сезмоқда. Одамларда Эътиқод, Иймон, Адолат, Ҳақиқат туйғулари заиф. Аксинча, разолат, қабоҳат, мунофиқлик ва эътиқодсизлик инсон қонида кўпирмоқда, демоқчи. Иккинчидан, телба воқеаси Ницше фалсафасидаги Олий одам тушунчасининг ўзига хос, бетакрор ифодаси. Бу ғоятда оғир, изтиробли руҳий ҳолат. Кишини чуқур ўйлашга, фикрлашга даъват этадиган, инсон ҳақидаги тасаввурларни остин-устун қиладиган, қалбингни ларзага солиб, ҳиссий бўҳронлар ва руҳий тўфонлар уйғотадиган драматизм. Балки фожиадир! “Худо ўлди!” дейишнинг ўзи қанчалар оғир. Бироқ, Худо билан бандаси, Олий хилқат билан инсоният ўртасидаги масофа одамларнинг чек­ланган дунёқараши, мураккаб феъл-атвори, суст эътиқоди, нотўкис ахлоқий ва маънавий даражаси туфайли анча узоқлашиб кетмаяптимикан?”

    Фото: Google Images

    Мутлақ ҳақ гапни айтган. Тўғри, бир қарашда “Худо ўлди!” сўзи даҳрийликдан бошқа сифатни етаклаб келмайди. Аммо, эътибор берган бўлсангиз, бу сўзни айтаётган Телбанинг ёнида ундан-да даҳрийроқ кимсалар Худони масхаралаб туришибди. Ницше бу билан нима демоқчи? У даҳрий бир файласуфми? Олимимиз бунга ҳам ўз фикрини билдиради: “Умуман олганда, телба қандай одам? У Ницше тасаввурида ростдан ҳам ақли заиф одамми? Балки бундай эмасдир. Чунки у ҳайратомуз даражада, тасаввурга сиғмайдиган ҳолатда Олий ҳақиқатни излаяпти, жамиятдан, атрофдаги одамлардан нафратланяпти. Уларнинг Олий ҳақиқатдан узоқлашаётганидан дарғазаб. Уни йўқотиб, аниқроғи, унутиб қўйган кишилик оламининг бедаволигидан изтироб чекяпти…”

    Демак, бу ерда Телба — ҳушёр ақл ва бедор қалб тимсоли. Аслида, унинг атрофидаги одамлар – ҳақиқий телбалар, ҳақиқий даҳрийлар унинг атрофидаги масхарабозлар галаси. Бу билан Телба, яъни Ницшенинг Аъло Одами айтмоқчи: инсонийлик ўлди! Ўлган инсониятда Худо бўладими? Ахир Худонинг мавжудлигини англайдиган, тасдиқлайдиган мавжудот ҳам инсоннинг ўзи-ку! Қалби, онг-у шуури, фикри ўлиб бўлган инсонда, албатта, Худо ҳам мавжуд бўлмайди!

    Тафаккур ғалаёни

    Ницшенинг Телбаси эътиқодсизликка дош беролмай ҳайқиради, нафс, шаҳват, мол-дунё, кибр-ҳаво, тафаккурсизлик, онгсизлик, жаҳолат, зўравонлик ботқоғига ботган, инсоний қиёфасини йўқотиб бўлган кимсаларни тўғри йўлга солмоқчи, уларни инсоф-диёнатга чақирмоқчи бўлади.

    Ўша Аъло одам Ғарбда тафаккур қуёшининг ботиб бораётгани, фалсафа машъалининг сўниб бораётганини бутун вужуди билан англаган, идрок этган ва бундан қаттиқ изтироб ва даҳшатга тушган одам. Бу одам бугунги даврда ҳам огоҳлик бонгини уриб юрибди. Ницшенинг Телбаси – исёнга тўйинган одам. Аммо бу исён даҳрийликка йўғрилмаган, бу исён — тафаккур ғалаёни, ўз-ўзини рад этаётиб, ўзлигини тасдиқлаётган ақл эгасининг исёни.

    Фото: “Стйлус”

     

    Ницше таваллоси

    Албатта ҳаммамиз Мутлақ Вужуднинг борлиқдаги жилвасини мушоҳада этолмайдиган, илоҳий ишқ жазбасидан холи, Инсоннинг гўзал ва айни пайтда зиддиятларга тўла ботин оламидан бехабар, сўқир, ҳис-ҳаракатсиз, ишқ-муҳаббатсиз, Гёте айтганидек, қуруқ алжирашлардан иборат бўлган, олам ва одам моҳиятини англашга ожиз фалсафани рад этамиз. Лекин бу Телбада ишқ йўқ деб ким айта олади? Ким уни ақлдан мосуво деб айта олади?

    Ницшенинг “Зардўшт таваллоси” аслида Зардўштнинг эмас, балки Ницшенинг таваллолари, ўз-ўзига нисбатан исёнлари, бир умр унинг ичини кемириб юрган кўнгил ғалаёнлари ва дард-у ҳасратларидир. Бу ҳасратлар ичида ҳаёт ва ўлим баҳси алоҳида ўрин тутади. Ницше лаззатбахш лаҳзаларга асир бўлмасликни, алдоқчи зоҳирий гўзалликларга гирифтор бўлмасликни тавсия этади, нафсга берилмай яшашни олий бахт деб атайди, ҳаёт ва ирода тушунчалари уйғун нарса эканлигини бот-бот такрорлайди.

    Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, чинакам инсоний ҳаётни арзон кийим-кечаклар сотиладиган бозорларда деб тасаввур қиладиган, маърифат аҳли устидан кулиб, уларни телба, овсар, эси паст деб атайдиган, инсоний қиёфасини йўқотиб, жаҳолат ва разолат ботқоғига ботиб кетган, бутун яйловни ўзимники, деб ўйлайдиган сигирга ўхшаб тинмай кавшаш васвасасига тушган маънавий қашшоқ кимсалар бугун ҳам “Худо ўлди!” деган чақириққа, йўғ-э, ҳозир шу ерда эди-ку, деган аҳмоқона жавобни бераверишади. Ундай одамларни ҳеч бир давр йўқ қилолмайди, аммо уларнинг сафида бўлмаслик учун курашга кириш доимо энг мақбул ечим бўлган. Бу аёвсиз курашда эса Ницшенинг донишмандлиги сизга сира ҳам зарар қилмайди.

    Ницшедан иқтибослар

    • Агарда сиз ҳаётга кўпроқ ишонганингизда эди, унда сиз лаҳзаларга ўзингизни камроқ бағишлаган бўлардингиз… Ҳар томондан ўлимни тарғиб қилувчиларнинг саслари эшитилмоқда; ер ҳам ўлимни тарғиб қилиши керак бўлганлар билан тўлди.
    • Мен учун энг олий бахт шундаки, ҳаётга тили осилган итдай эмас, балки ҳирс-у ҳавога берилмай қарашдир.
    • Фақат ҳаёт бор ердагина ирода ҳам бор; лекин бу ҳаётга ирода эмас, бироқ — сенга шундай ўргатганман — бу ҳукм суриш иродасидир! Ҳаётнинг ўзидан кўра ундан юқорида яшаш кўпроқ қадрланади.
    • Сен ўз-ўзингни ўлдиришинг керак! Сен ўзингни ўзингдан ўғирлашинг керак!
    • Мана улар, худди ваҳший ҳайвон монанд тасқаралар, уларнинг ҳирс-у ҳаво ёхуд ўз-ўзини ўлдиришдан ўзга йўллари йўқ… Бу тасқаралар ҳали одам бўлиб улгурган эмаслар; майли, уларга ҳаётни нафрат деб тарғиб қилсалар қилаверсинлар ва ўзлари жўнаб кетаверсинлар! Уларнинг юраклари сил: туғилар-туғилмас улар жон таслим қила бошларлар ва улар ҳорғинлик ҳамда муртадликка мукка кетурлар…

    Азизбек Юсупов

    26.09.2023, 23:00   Изоҳ (0)   32085
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Бугун онам ўлди. Ё кечамикан, билмайман…” — “Бегона” асари ҳақида

    01.07.2023, 17:05

    “Исталган тилак учун умринг билан товон тўлайсан — қанча кўп хоҳласанг, ҳаётинг шунча қисқариб бораверади…” “Сағри тери тилсими” романи ҳақида

    12.07.2023, 23:41

    Одам боласининг оғир қисматига, Ер юзидаги зулм ва адолатсизликларга қарши чинакам исён “Занжирбанд Прометей” трагедияси ҳақида

    07.09.2023, 07:20

    “Одамлар доимо энг яхши кўрган нарсаларини вайрон қилади…” — “Алкимёгар” асари ҳақида

    20.09.2023, 22:16

    “Эдип каби бизнинг ичимизда ҳам ахлоққа қарши майл-истаклар мавжуд ва бир куни улар портлайди…” — “Шоҳ Эдип” асари ҳақида

    14.09.2023, 22:25

    “У — соддадил Суқрот — зулмат қўйнида ўз заҳарини томчима-томчи ичади. У топталган фаришта, хўрланган ҳалол одам”. “Цезар Бирото” романи ҳақида 

    12.09.2023, 10:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25

    Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди

    Спорт | 7 июн, 18:04

    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси

    Реклама | 7 июн, 18:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.