• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    Одам боласининг оғир қисматига, Ер юзидаги зулм ва адолатсизликларга қарши чинакам исён “Занжирбанд Прометей” трагедияси ҳақида

    Флешбэк

    Прометей мавзуси кўтарилган давраларда оғзим юмиларди. У ҳақида кўпчилик қатори фақат бир нарсани, қанақадир қояга михлаб қўйилган-у, ҳар кун жигарини бургут чўқишини билардим. Нимага қояга қамалган, ким қамаган, нега айнан бургут чўқийди, нима айб қилган ўзи — роса қизиқардим. Мана, энди Эсхилни топиб, шу трагедияни ўқиб, нега бу мавзуни ҳамма севиб тинглашини, муҳокама қилишини тушундим.

    “Оташбардор Прометей”

    Одам боласининг оғир қисматига, Ер юзидаги зулм ва адолатсизликларга қарши ҳақиқий исён “Занжирбанд Прометей” трагедиясида, айниқса, кучли жаранглайди. Бу асар Эсхилнинггина эмас, балки бутун жаҳон адабиётининг озодлик ва инсонпарварлик шаънига битилган буюк ёдгорлигидир. Бу трагедия “Халос этилган Прометей ва Оташбардор Прометей” бирга қўшилиб, яхлит учлик асарни ташкил этади. Ҳар учала трагедия воқеалари қадимги Юнонистонда кенг тарқалган Прометей афсоналаридан олинган. Прометей қадимги маъбудлар наслига мансуб титанлардан бўлган.

    Мавзуга киришдан олдин эслатиб ўтай: тақризда ҳамма воқеаларга спойлер берилган, шу уч бетлик мақолачани ўқиб, асар ҳақида умумий хулоса олиш мумкин, лекин асар тилидаги ширани, мазани топа олмайсиз. Шунинг учун асарнинг ўзини ҳам ўқиб қўйса, фойдадан холи бўлмайди. Мана энди секин сюжетга ўтаверсам бўлади.

    Фото: “АртҚуид”

    “Муқаддас олов ўғриси”

    Зевс ўз отаси Кроносни Олимп тахтидан ағдариб, ўзини маъбуд ва Ер куррасининг ҳокими этиб тайинлайди. Зевсга қарши барча титанлар бош кўтариб чиқади. Ёлғиз Прометей Зевс томонида бўлиб, титанлар билан уришади. Зевс ўз душманларини ер қаърига гумдон қилиб, кўнгли тинчигач, одамзоднинг зурриётини қуритиб, ўрнига янги насл яратмоқчи бўлади. Буни пайқаб қолган Прометей Олимп меҳробидан муқаддас оловни ўғирлаб, одамларга келтириб беради ва бу жасорати билан одамзодни ҳалокатдан қутқариб қолади. Бироқ Прометейнинг одам боласига қилган бу яхшиликларидан қаттиқ хафа бўлган Зевс ва маъбудлар улуғ титаннинг бошига битмас-туганмас кулфатлар ёғдиради.

    “Занжирбанд Прометей” трагедияси одампарвар титаннинг жазоланишидан бошланади. Дунёнинг энг четидаги скифлар мамлакати теварак-атрофи қақраган чўл, тоғ-у тошлар, бирон ерда кўкарган гиёҳ кўринмайди, ҳамма ёқ жим-жит, ғамгин ва машъум тоғ этакларига урилган денгиз тўлқинларининг гулдуроси аҳён-аҳёнда сукунатни бузиб туради, дунё яратилгандан буён шу мудҳиш ерларга инсон қадами тегган эмас.

    Ҳукм ва Зулм

    Зевснинг ҲУКМ ва ЗУЛМ деган икки малайи Прометейнинг оёқ-қўлларига кишан уриб, тоғ чўққисига занжирбанд қилиб ташлаш учун шу ерга ҳайдаб келадилар. Бу мудҳиш воқеани титаннинг энг яқин дўсти, олов маъбуди ГEФEСТ ўз қўли билан бажариши керак бўлади. Бунчалик оғир юк устида алам чеккан Гефест гурзисини елкасига ташлаб, оғир қадамлар билан ҳаммадан орқада боради. Бу ҳукмни бажаришдан бош тортиш асло мумкин эмас ва отасининг (Зевс) ҳукмидан чиқа олмайди. Ҳукм ва Зулм Прометейни тоғнинг энг юқори чўққисига чиқариб Гефестни қистовга олади.

    Ноиложликдан Гефест дўстини занжирбанд этиб, кўкрагидан мих қоқиб, қояга михлаб ташлайди. Оғир гурзининг товуши ва Прометейнинг фалакка қилган хитобидан денгиз тўлқинлари, шамол, қуёшга қарата бу азобларнинг барчаси инсон боласига қилган яхшиликларининг эвазига эканини уқтириб, барчасини гувоҳликка чақиради. Буларни эшитган Океан ва Океанидалар етиб келишади. Булар ким бўлди энди, дейишга шошилманг, ҳозир тушунтираман: Океанидалар бир томонлама Прометейга амакивачча, иккинчи томондан қайинсингил ҳам, Океанидалар илтимосига кўра Прометей одамларга қилган яхшилигини батафсил сўйлаб беради. Титан одам боласига уй-жой қуришни, кема ясашни, ўқиш-ёзишни, ҳисоб билимини, деҳқончилик ишларини, энг муҳими Олимп тоғидан келтирилган оловдан қандай фойдаланиш лозимлигини ва бошқа турли-туман ҳунарларни ўргатади. Прометейнинг бу хизматлари туфайли инсонларнинг ҳаёти енгиллашади, турмуши яхшиланади.

    Фото: “АртҚуид”

    Хулоса ўрнида кичик таҳлил

    Ҳар бир нарсанинг чек-чегараси бўлгани сингари Зевснинг ҳам бир кун Олимп тоғидан улоқтирилиб ташланишини Прометей яхши билади. Прометей бу сирдан огоҳ холос. Зевс бу сирни билиш учун Гермесни Прометей ёнига жўнатади. Қанчалик азоблар, дўқ-пўписа қилмасин титан бу сирни айтмайди. Шу пайт тўфон кўтарилиб, гулдурос момақалдироқ бошланади, чақмоқ чақади ер қоқ ёрилиб, тоғ билан бирга Прометей ва Океанидалар ер қаърига кириб кетадилар. Шу ерда трагедия тугайди. Трагедиянинг қолган икки қисми бизгача етиб келмаган. (Ана холос, буёғи қанчадан тушди? Энг қизиқ жойида тугаб қолгани ростан одамга алам қилади)

    Тахминий мазмуни қуйидагича: Орадан бир неча асрлар ўтгач Зевс ўз душманини яна Ер юзига кўтариб, илгаридан ҳам беш баттар қийноққа солади. Саратон иссиғи танасини куйдиради, куз ва қиш совуқлари, баҳор ёмғирлари баданини қақшатади. Аммо бу азоблар ҳам Зевсни қониқтирмай, ҳар куни эрталаб маъбуднинг каттакон бургути учиб келади-да титаннинг кўкрагига қўниб, ўткир тумшуғи билан титаннинг қорнини ёриб, жигарини парча-парча қилиб ейди. Бу ҳол ҳар куни такрорланади, эрталабгача титаннинг яна жигари ўсиб чиқади, бургут келиб еб кетаверади, бу ҳол бир қанча йил давом этади. Ниҳоят тақдир тақозоси билан титанни озод этиш учун Геракл дунёга келади. Жаҳонни айланиб юрган Геракл бу ерга ҳам келади, камалагидан ўқ узиб, бургутни ўлдиради ва Прометейни озод қилади. Ундан кейинги воқеаларни эса тахмин қилиб ўлмайди, балки у Зевсдан қасос олар, балки одамларга орасида яшашда давом этар, умуман олганда бу ерда сюжет муҳиммас. Муқаддас бардош юки ҳақида гап кетяпти: ақл бовар қилмас сабр, сабот, эртанги кунга умид — буларнинг ҳаммаси ҳалигача ўз ўқувчиларини ҳаяжонга солиб келмоқда.

    Эсхил ижодининг чўққиси, шубҳасиз, “Занжирбанд Прометей”. Шоир Асқар Қосимов ушбу асарни рус тилидан ўзбек тилига таржима қилар экан, асарнинг ҳурфикрлиги, фалсафий мушоҳадаларга бойлиги, инсон руҳий оламининг сирли қатламларини дадил кўрсатиб бера олган. Асарда Прометей образи орқали инсон мағрурлиги сабот ва матонати улуғланади. Инсон қадр-қиммати мартабасининг ғоят ортиши уйғониб келаётган инсоннинг қудрати, гўзаллиги, унинг ички ва ташқи дунёсини таърифлаш Эсхил трагедияларининг асл моҳиятидир.

    Хуллас, Эсхил ўзининг бутун бадиий маҳоратини замонасидаги энг муҳим ижтимоий, сиёсий, маънавий ва ахлоқий масалаларни кўтаришга, уларни адолат ва демократик тузумнинг манфаатлари нуқтаи назаридан, ҳамда жаҳолатнинг муқаррар енгилиши, илм-у фаннинг камол топиши, инсон онгининг буюк имкониятларига чуқур ишонч принципларида ҳал қилишга уринган.

    Фото: “Артвее”

    Қизиқарли фактлар

    Эсхилнинг адабий фаолияти жуда эрта бошланган. Ривоятларда айтиладики, шоир ҳали ўспирин экан Дионис тушига кириб уни трагедия ёзишга ундаганмиш. Қадимги олимларнинг айтишларига қараганда, Эсхил ниҳоятда маҳсулдор ижод қилган ёзувчи экан. Бироқ унинг 90 га яқин трагедиядан иборат бой меросидан бизга қадар фақат еттитаси етиб келган.

    Эсхил чиндан ҳам трагедиянинг “отаси”дир. Унинг ижодида ибтидоий босқичда бўлган, драматик адабиёт қисқа муддат ичида бадиий баркамоллик босқичига кўтарилади. Трагедияга иккинчи актёрни киритиш натижасида чинакам драматик элемент ҳосил бўлди. Эсхил томонидан яратилган бу муҳим янгилик бутун драматургия жанри тарихида катта ўзгариш ясайди.

    Аристотел ўзининг “Поэтика” асарининг 4 бобида шоир хизматини худди шу нуқтаи назардан баҳолаб, “Эсхил биринчи марта актёрнинг сонини иккитага кўпайтирди, хорнинг ролини қисқартирди ва шу билан диалогнинг ривож топишига замин ҳозирлади” дейди. Бу кичкина нарсалар эмас.

    Барча юнон адиблари сингари Эсхилнинг ҳам ҳаётига доир маълумотлар кам сақланиб қолган. Шоир тахминан 525-524 йилларда Эливсин шаҳрида, аслзода аристократ оиласида дунёга келган. У умрининг охирги йилларини ватанидан узоқда, Сицилияда ўтказади ва 456 йилда Гела шаҳрида вафот этади.

    Азизбек Юсупов

    07.09.2023, 07:20   Изоҳ (0)   29536
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ҳаддидан ошиб кетган эҳтиросларнинг ҳаммаси шунақа тақдирга эга. Улар ҳеч қандай қонунлар билан — на маънавий, на ижтимоий тартиб-қоидалар билан ҳисоблашишни иста...

    29.08.2023, 07:48

    “Чоллар нега жуда барвақт туришаркан-а? Наҳотки буни қолган умрларидан бир кунини бўлса ҳам чўзиш ниятида қилишса?..” — “Чол ва денгиз” асари ҳақида 

    24.08.2023, 23:30

    “Ўқийверасиз, ўқийверасиз, ўқийверасиз ва худди ўзингизни бир нарса ўқиётгандек тасаввур этасиз...” — “Улисс” асари ҳақида

    22.08.2023, 23:30

    Инстинкт ҳамда онг ўртасидаги сарсон руҳ — “Чўл бўриси” асари ҳақида

    27.07.2023, 23:00

    “Исталган тилак учун умринг билан товон тўлайсан — қанча кўп хоҳласанг, ҳаётинг шунча қисқариб бораверади…” “Сағри тери тилсими” романи ҳақида

    12.07.2023, 23:41

    “Бугун онам ўлди. Ё кечамикан, билмайман…” — “Бегона” асари ҳақида

    01.07.2023, 17:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Катта миқдорда қарздорликни тўламасдан келган — “Ўзбектелеком” Humans иши бўйича муносабат билдирди  

    Ўзбекистон | 5 июн, 09:55

    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

    Реклама | 5 июн, 09:46

    Ҳар куни бир пиёла қаҳва ичиш қариганда соғлом бўлиш эҳтимолини оширади — 30 йиллик тадқиқот

    Саломатлик | 5 июн, 09:32

    Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобусда ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 5 июн, 09:08

    Трамп 12 мамлакат фуқароларига АҚШга киришни тақиқлади 

    Дунё | 5 июн, 08:46

    Қўқонда кадастр инспектори 150 минг долларни ноқонуний олаётганда қўлга тушди (видео)

    Ўзбекистон | 5 июн, 08:34

    Миллатлар Лигаси. Роналдунинг голи Португалияни финалга олиб чиқди (видео)

    Спорт | 5 июн, 07:16

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.